Таниқли журналист Уюшма кутубхонасига ўз китобларини туҳфа этди

0
365
марта кўрилган.

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова меҳмон бўлди. Мулоқот жараёнида мамлакатимизда матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Республикамиз даврий нашрларидаги долзарб мавзуларга бағишланган танқидий-таҳлилий мақолалари билан жамоатчиликка яхши таниш бўлган тажрибали журналист Раъно Зарипова айни пайтда Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола» маркази ННТ бошқаруви раиси ва gujum.uz электрон газета раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.

Матбуот жонкуяри, кўплаб қисса, эссе, ҳикоя, ва публицистик мақолалар муаллифи Раъно Зарипова Уюшма кутубхонаси фонди учун ўзининг “Таржима санъати ва таржимон маҳорати”, “68-йил симфонияси садолари”, “Она юртинг — олтин бешигинг”, “Юрт қўшиқлари” номли китобларини совға қилди.

Манба: JURNALISTLAR. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.