Тоғлар ҳам садо беради

0
204
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар «Соғлом она ва бола» маркази ва gujum.uz сайти таҳририятининг  Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликдаги ”Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини қўллаб қувватловчи  “Эзгу ўйли болалар” танлови иштирокчиси Учтепа туманидаги дизайнликка ихтисослашган умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Қутпиддинова Мунисахоннинг ўзи ўқиган китоби  ҳақидаги  фикрлари билан танишинг.

Қутпиддинова Мунисахон: Мен Учтепа Ахборот кутубхона марказидан олганим Америкада яшовчи афғон миллатига мансуб  адиб Холид Ҳусайнийнинг “Тоғлар ҳам садо беради” асарини ўқиб чиқдим.

Адиб ўз асари орқали уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонларнинг аянчли тақдирини акс эттиради. Асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатиларнинг тақдири, кечинмалари, барбод бўлган орзу-умидлари мисолида улар яшаётган жамият, уларни ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчилар қалбида маълум тасаввурлар уйғотади. Урушга нисбатан нафратни кучайтиради.

Ушбу китобда онасидан ёлғиз ёдгори – синглисини ўз бағрида улғайтирган, аммо кейинчалик айрилиқ туфайли болалик хотираларини бутунлай унутган қиз тақдири, ўз виждони олдида покланишни истаган, биргина мактуб орқали қалбидаги ҳақиқатларни ошкор қилган Наби ҳаёти, қизининг келажак ҳаётини бутунлай дугонаси измига ташлаб, «ошиғи» ортидан кетган аёл қисмати  ҳақида ўқишимиз мумкин.

Уруш даҳшатлари ва асоратларини ифодаловчи ушбу асарни ўқиб чиқишингизни тавсия этаман. Менга маъқул келди. Дарҳақиқат китобни ўқиганимда муаллифдек  уруш даҳшатларига “Тоғлар ҳам садо беради” дегим келди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.