Хушхабар: Дилнура Ишметова “Время Знаний” онлайн олимпиада ғолиби

0
1301
марта кўрилган.

 Сўнгги уч йилда мамлакатимизда 160 дан ортиқ умумтаълим мактаби қурилди. Урганч шаҳридаги 1-сон мактаби ҳам қайтадан қад ростлади. Умумий ўрта таълим сифати илғор халқаро тажриба ва замон талаблари асосида юксалтирилмоқда. Ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўлланилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар ҳам ўз  самарасини кўрсатмоқда. Таҳририятимизга келган  хушхабарлар ҳам буни тасдиқлаб турибди.

 – Ассалому алайкум ҳурматли Раъно аммажон бугун севимли сингилжоним Дилнурахон инглиз тилидан ОНЛАЙН олимпиадада фахрли биринчи ўринни олди. Оиламиз номидан  чин юракдан табриклаймиз, дея мактуб йўллабди ташаббускор педогог, сайтимизнинг фаол мухбири  Шахноза Пирматова. Телеграмм орқали олинган янгиликни ва дипломини кўриб мен ҳам хурсанд бўлдим.

 Дилнура Ишметова  Урганч шаҳридаги 1-сон мактабининг олтинчи синфида ўқийди. У карантин пайтида Россияда бўлиб ўтган инглиз тили бўйича онлайн тарздаги  “Время Знаний” олимпиадасида 1-ўринга муносиб кўрилди.

 Энг қувончлиси уйда қолиб, оила даврасида ўтириб, ўз ўрнини топа олаётган ёшларга ва ота-оналари ҳамда устозларига тасаннолар айтса арзийди.  Россиялик педогогларнинг тезкор уюштирган танлови ҳам мақтовга лойиқ.

Исътедодли фарзандларимизнинг сафи кенгайаверсин! Уйда қолиб фарзанндларингизга эътиборни кучайтиринг.

Р. ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.