Хушхабар: Шахруза Олимжонова “В мире чисел” онлайн халқаро олимпиадасида 1-ўринни эгаллади

0
402
марта кўрилган.

Президентимиз шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади. Мактабларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Мактаб ўқувчиларининг бугунги ютуқлари, ота-оналарнинг қувончлари  ана шу саъй- ҳаракатларнинг самараси десак арзийди. Ана шу намунали шарт-шароитдан самарали фойдаланиш эса педогоглар ва ота-оналар зиммасига катта масъулият юклайди.

Россияда Online olimpiada.ru томонидан 1-синф ўқувчилари  учун эълон қилинган математика бўйича  “В мире чисел” халқаро олимпиадасида онлайн қатнашган Шахруза Олимжонова 1-ўринга муносиб кўрилди.

Шуни қувонч билан такрорлаш мумкин-ки, нафақат махсус ихтисослашган  мактабларда балки оддий умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам самарали ютуқларга эришмоқдалар. Улар нафақат оиласининг, мактабнинг фахри, балки бутун миллатимизнинг бахтидир.

Мураккаб синовли кунларда уйда ўтириб, фарзандлари таълим тарбиясига алоҳида эътибор бериб, уларнинг салоҳиятини текшириб, ҳаётини мазмун-моҳият билан тўлдираётган бу кичкинтойларнинг ота-онасига рахматлар айтамиз.

Азиз ота-оналар, уйда қолинг бутун диққатингизни оилага қаратинг!

Р. ЗАРИПОВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.