Замонамиз қаҳрамонларини  излаб

0
251
марта кўрилган.

«Тадбиркор – элга мададкор», «Тадбиркор – тараққиёт таянчи», деймиз. Хўш, тадбиркор бўлиш учун нима қилиш керак ўзи? 

Замира Тожиева ва Иброҳим Жуманиёзовлар оиласи  янтоқ ва  дўранғидан бошқа  дарахт ўсмайдиган чўлу  биёбонда  ям-яшил арчалар ва анвойи гулларни  ўстириб, “Ибрат-Рўзмат” паррандачилик фермер хўжалигини ташкил этишди. Хоразм вилоятида туяқуш парваришини йўлга қўйишди. 

Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси жамоси “gujum.uz” сайти таҳририяти  билан ҳамкорликда ушбу чўлда бўстон яратаётган қаҳрамонлар ҳузурида бўлиб иш тажрибасини ўрганди.

Етти хазинанинг бири  паррандачилик ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган оиланинг икки гектарлик  хўжалигида кезиб юрган туяқушлар, беданалар, турфа товуқ, ўрдак, тустовуқ ва ғозлар ҳайратингизни оширади.

Фермер хўжалигидаги Узун жундук ( Узунтумшук)  деб ном қўйилган туяқуш ўтган йили 104 та тухум туғибди Бу эса жаҳон бўйича деярли рекорд натижа экан. Геннислар китобига туяқушдан йилига 106 тухум олган фермер киритилган экан. Бу рақамларни оила бошлиғи Иброҳим Жуманиёзовдан эшитдик.

Турмуш ўртоғи Замира Тожиева биология ўқитувчиси бўлиб, паррандачилик хўжалиги тузиш ғоясини берган. Иброҳим Жуманиёзов эса турли китобларни излаб, ўқиб, интернетларга кириб ушбу ғояни ривожлантиришни  ўйлаган. Ана шундай қилиб мутолаа туфайли  туяқуш етиштириш йўлга қўйилган.  Ҳа, ўзбек халқининг ташаббускорлиги, изланувчанлиги туфайли Африка жонвори Хоразмда ҳам парваришлана бошлади. Бу ҳақида биз ҳали алоҳида ҳикоя қиламиз.

Раъно Зарипова,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.