1 Июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

0
81
марта кўрилган.

Бугун республикамизнинг барча сўлим боғ-у, кенг майдонларида  байрам нафаси кезмоқда. Болаларга қувончлар улашилмоқда. Дарҳақиқат, ҳар бир бола соғлом ва бахтли бўлишга, ота-она меҳрига тўйиб яшашга  ҳақли. Бунинг учун эзгу ният, эзгу сўз, эзгу амал даркор.

Азиз ота-оналар! Болаларингизни қучинг – меҳр беришга қодирлигингизни англайсиз.

Эзгу сўзларни сокин овозда айтинг – самимият ришталарини мустаҳкамлайсиз.

Кўзларига қараб, қобилиятларига урғу беринг – кайфияти кўтарилади, бағри кенгаяди.

Азиз фарзандлар! Ота-онангизни қучинг – қалбингиз таскин топади.

Опа-сингил, ака-укангизни қучинг – бахтли эканингизни чуқурроқ ҳис этасиз.

Азиз ота-оналар ва фарзандлар! 

Ҳаётга, атрофга меҳр билан қаранг – турмушингиз енгиллашади, гўзаллашади.

Азизлар, ҳар бир кунингиз байрам бўлсин!

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.