Абдулла Шер: Ватаним деб, чўлғондим, шеърда

0
626
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир ва таржимон Абдулла Шер билан

“Ватаним деб, чўлғондим, шеърда” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда

уюшма аъзолари, адабиётшунос олимлар, шоир-у ёзувчилар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок қилди.

Ижодий учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев сўзга чиқиб,  адибнинг ҳаёт йўли, ижодий-илмий фаолияти, шеъриятининг ўзига хослиги ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. 

 Унинг бадиий таржима борасидаги маҳорати алоҳида эътироф этилди. 

Абдулла Шер Ж. Байроннинг “Дон Жуан”, Ҳ. Ҳайненинг “Қўшиқлар китоби”ини, Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Ахматова, Чаренц, Твардовский каби шоирларнинг сара асарларини ўзбек тилига ўгирганганлигини, шунингдек унинг шеърлари, достонлари ҳам рус, лит, инглиз, испан, озарбайжон, турк, қозоқ, қрим-татар ва бошқа тилларга таржима қилинганлигини, файласуф олим сифатида “Ахлоқшунослик” ва “Эстетика” фанларидан ўқув-қўлланма ва дарсликлар яратган захматкаш, меҳнаткаш ижодкорлигини таъкидлашди.

Учрашувда шоирнинг шеъриятда, таржимачиликда ва олимликда ўзига хос ибрат мактабига эгалиги эътироф этилди. 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.