Аждодларга муносиб бўл

0
290
марта кўрилган.

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицейлар ўқувчиларининг маънавият дарслари ва маданий тадбирларини Адиблар хиёбонида ўтказиш анъанага айланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир  Азим Суюн иштирокида “Аждодларга муносиб бўл!” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Солиқ академияси талабалари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти талабалари ва  «International House-Tashkent» академик лицейи ўқувчилари қатнашди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ учрашувни савол-жавоб тарзида олиб бориб унга янада қизғин тус бағишлади.

Азим Суюн мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш ва дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш  ҳар бир фарзанднинг бурчи эканлигини таъкидлаб, ўзи  ижодидан намуналари ўқиб берди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.