Фарзанд тарбиясидаги қадимий қадриятларимиз ҳақида улуғ мутафаккир Ибн Сино шундай дейди: “Кимки, боласини 12 ёшгача урса, сўкса, хўрласа ва «одам бўлмайсан» деб камситса, келажакда у албатта «баттол» бўлади.
Баттол нима? Баттол — мехрсизликдир. Келажакда у ўзини хўрланган ҳис қилади. Аслида ҳам шундай. Натижада ота-онага қарамайдиган ва ғамхўрик қилмайдиган, умуман яқинларига, дўсти ёронларига садоқат кўрсатмайдиган инсон бўлади.
Хулоса шуки, фарзандларни меҳр ила тарбияланг ва ота-онанинг ўзи ҳам намуна бўлиши, бири-бирини эъзозлаши керак. Оилавий меҳр-оқибатни болалигидан ҳис қилиб ўсган фарзанд келажакда на фақат ота-онасига, ака-укаларига, опа-сингилларига балки, эл-юртга ҳам меҳр кўрсата оладиган етук инсон бўлиб етишади.
Бола тарбияси энг нозик фаолиятдир.
Комил АБДУРАХМОНОВ тайёрлади.