Аллома Ибн Сино ўгитлари қисқа сатрларда!

0
182
марта кўрилган.

Фарзанд тарбиясидаги қадимий қадриятларимиз ҳақида  улуғ мутафаккир  Ибн Сино шундай дейди: “Кимки, боласини 12 ёшгача урса, сўкса, хўрласа ва «одам бўлмайсан» деб камситса, келажакда у албатта «баттол» бўлади.

Баттол нима?  Баттол — мехрсизликдир. Келажакда у ўзини хўрланган ҳис қилади. Аслида ҳам шундай. Натижада  ота-онага қарамайдиган ва ғамхўрик қилмайдиган, умуман яқинларига, дўсти ёронларига садоқат кўрсатмайдиган инсон бўлади.

Хулоса шуки, фарзандларни меҳр ила тарбияланг ва ота-онанинг ўзи ҳам намуна бўлиши, бири-бирини эъзозлаши керак. Оилавий меҳр-оқибатни болалигидан ҳис қилиб ўсган фарзанд келажакда на фақат ота-онасига, ака-укаларига, опа-сингилларига балки, эл-юртга ҳам меҳр  кўрсата оладиган етук инсон бўлиб етишади.

Бола тарбияси энг нозик фаолиятдир.

Комил АБДУРАХМОНОВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.