«Аёл ва Замон» газетаси сайтимиз меҳмони:    ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАР САМАРҚАНДДА

0
204
марта кўрилган.

Замонавий журналистикани қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ижодкорларнинг тажрибаси ортиши учун доимий тренинглар ташкил қилиниб келмоқда. Ана шундай тренингнинг навбатдагиси Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди.

Икки кунлик тренингда сурхондарёлик, бухоролик ва самарқандлик журналистлар ва блогерлар жамланди. Медиатренер, ҳуқуқшунос Мадинахон Турсунова, Субтренер СамДУ досенти  Мавлонжон Бобохоновлар “Сифатли журналистикани ривожлантириш борасида медиа ва ахборот саводхонлиги омиллари” мавзусидаги тренингда медиатренерлар томонидан иштирокчиларга  сўз ва ОАВ эркинлиги халқаро стандартлари, миллий қонунчилик, рақамли ҳуқуқлар, медиа ахборот саводхонлиги, факт–чекинг асослари, ОАВ ва журналистларнинг фаолиятини диффамасион хавфлари, ахборот манбаларини билан ишлаш, холислик ва шаффофлик ва вояга етмаганлар ҳақидаги маълумотларни чоп этиш қоидалар каби мавзуларида  билим ва кўникмаларини ўртоқлашди.

  Журналист ва блогерларни замований журналистика ва сифатли журналистларни сонини ошириш орқали тўғри ва холис маълумотларни аҳолига етказиш мақсадида ташкил қилинган тренинг якунида  фаол қатнашган иштирокчилар  сертификат билан тақдирланди.

Самарканд шаҳри «Диёра» меҳмонхонаси конференц залида ўтказилган журналист ва блогерларнинг хукукий онги ва саводхонлигини ошириш бўйича ташкил қилинган семинар тренинг ваниҳоят ниҳоясига етди. Самарканд, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятидан келган ОАВ ходимлари ўз соҳалари ва медиасаводхонлик бўйича бир бирлари билан танишиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.

Семинар жуда қизиқарли, савол жавоблар, муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Бизга юридик ва ҳуқуқий ҳамда медиасаводхонлик бўйича ўтказилган маърузалар, кўргазмалар асосида ўтказилган суҳбатлар ОАВ ходимларини ҳуқуқий онги ва таффаккур дунёсини оширишда жуда фойдали бўлди. 

Шамсиддин РАИСОВ, Термиз Давлат Университети магистранти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.