Баъзилар сояга ўхшайди, уларга на суяниб, на ишониб бўлади

0
404
марта кўрилган.

Туяси билан чўлда кетаётган бир инсон қийинчилик билан ерда судралаётган, лаблари сувсизликдан ёрилиб кетган бир одамга дуч келибди.

Бадавийни кўрган ёрдамга муҳтож одам ундан сув сўрабди. Бадавий ҳам туясидан тушиб унга сув берибди. Сувни ичган одам бирдан жонланиб, бадавийни бор кучи билан суриб юборибди ва туяга миниб қоча бошлабди.

Бадавий унинг ортидан бақириб қолибди:

–  Майли, туяни олиб кет, лекин сендан бир илтимосим бор. Бу воқеани ҳеч кимга айтиб юрма! 

Бу истакка ҳайрон бўлган одам орқасига қайтиб, бунинг сабабини сўрабди. Бадавий эса шундай жавоб қилибди: 

–  Агар бу воқеа овоза бўлиб кетса, бундан кейин одамлар чўлда қийналган бечорани кўришса, ёрдам бермай қўйишади.

Дарҳақиқат, баъзи одамлар сояга ўхшайди, уларга на суяниб, на ишониб бўлади.

 Dildora Mavlyanova tayyorladi.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.