Бекпошша ХЎЖАЕВА: ХЎЖАМНИНГ ДУОЛАРИ! (ҳикоя)

0
30
марта кўрилган.

Биз боғча-мактабдир, техникум ёки олий ўқув юртидир, ўқишимиз жараёнида атеистик рухда таълим-тарбия олганмиз.

“Худо йўқ. Намоз пайғамбарнинг ўзи ва авлодини улуғлашга юғрилган”. Давр мафкураси динсизликни онги шууримизга сингдиришга йўл очган.

Замонлар ўзгарди. Шу мафкурани тарғиб қилганларнинг баъзилари биринчилардан бўлиб ҳаж, умра сафарларига отланганлар.

Ёшимиз улғайган сари тилимиз тиловотларга ошиқди.

Саҳарда бомдодга уйғонаман. Хўжам Ёсин сурасини ўқишга киришади. Номозга эгилинг десам, негадир юраги бетламайди. Ёсинни эса узоқ ўтириб кунига етти марта ўқийди. Дуою тилаклари ҳам чўзилгандан чўзилади. Пайғамбарларимизу, азиз авлиёларимизни, катталардан эшитган билганларини номма-ном айтиб, уларнинг жойлари жаннатдан бўлишини Аллохдан сўрайди. Мен кулгимни тиёлмайман. Неча бор айтганман: ”Хўжатойим, пайғамбарлар, авлиёлар шундай ҳам жаннат соҳиблари”, деб

-Нима қилай, тилимга келади, айтаман.

Хўжамнинг дуоларидан барча қариндошлар баҳраманд. Ҳаммасига омонлик, хотиржамлик, бойлик тилайди. Ўтганларни-ку айтмаса-да бўлади. Менинг исмимни унутиши мумкин. Лекин бобо-момоларимиз, ўтган қариндошлар, қўшнилар, хатто Ким Сергей, тётя Люсялар ҳам тиловотдан четда қолмайдилар. Барчасига жаннатдан жой сўрайди. Бир куни ҳазилкаш кенжа қизимиз отасига сўз қотди:

-Ака. Менимча дунёдан ўтганларнинг рухлари ҳар куни стройса бўлиб уйимизга келсалар керагооов. Бечора Люся бабуля, дедушка Сергейлар навбатнинг охирида турадилармикан ё бошида? Хрестианми, буддистми, сизга барибирми, ака?

-Шак келтирма, қизим. Худойим учун бандасининг қайси миллатга мансублиги аҳамиятсиз. Аллоҳ кўнглимга солган одамнинг номи тилимга чиқади.

Хўжамнинг ўз фалсафаси бор.

    Тонг отиб отмай уйқум ўчади. Кўзимни очмаёқ қўлим билан Хўжамнинг ўрнини пайпаслайман. Ухлаётган бўлса хотиржам тортаман. Ўрнида бўлмаса юрагим шувиллайди. Биламан, тонгда Ёсинини ўқийди. Рўзғор ишларини бошлайди. Қўрқинчим: Бир куни шу ўрин бўш қолмасин. Хўжамда ҳам менга нисбатан шу туйғуни ҳис қиламан. Бекорга “Қўшганинг билан қўша қари”, демас эканлар.  Эзма бўлсада, феъли ўзгариб турсада, бошимнинг тожи  Хўжамдан айро қолдирмасин.

2023 йил. 11 сентябрь. Урганч

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.