Чин дилдан қилинган саховат ва мурувват  кўнгил хотиржамлигидир

0
108
марта кўрилган.

Қадимда бир сахий бой яшаган экан. У бутун қишлоқдошларига ош берибди. Тадбирда  одамлар хурсанд бўлиб, бойни роса олқишлашибди.

Бойнинг янада сахийлиги тутиб, зиёфат якунида ҳар бир кишига биттадан қўй берибди. Одамлар бойдан миннатдор бўлиб, эзгу тилаклар билдириб тарқалишибди.

Бой “ҳозир одамлар мени роса мақташаётгандир, сахий бой, яхши инсон, дея дуо қилишётгандир”, деб  ўйлабди.  Хизматкорига, билдирмай кетаётган одамларнинг орасига қўшилиб, улар ўзи ҳақида нималар дейишаётганини билиб келишни тайинлабди.

Бойнинг хизматкори бой айтгандай қўй етаклаб кетаётган бир гала одамлар орасига қўшилиб олибди. Шунда одамлардан бири: “Шу бой яхши одаму, аммо ўлгидай хасис-да, ҳа, номард қўй бердинг арқонини ҳам берсанг бўлмайдими!?” деса, иккинчиси, “Обрў олиш учун қилади”. деса учинчиси “Хасис бўлмай ўла” деган экан…

Қиссадан ҳисса шуки, обрў орттириш мақсадида совғалар тарқатиб,  дабдабали тўй қилиб ҳурмат-эътибор  орттириб бўлмайди. Ҳақиқий иззат – ҳурмат самимият, тинимсиз меҳнат, ҳамда  топганини кўз-кўз қилмасдан ўз ўрнида ишлата билиш яъни бойлик берган Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, муҳтожларнинг кўнглини топа билиш билан амалга ошади.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.