Эзгу амаллар, эҳсонлар – узоқ ва соғлом умргузоронлик қилишнинг кафолати!

0
269
марта кўрилган.

Ўзгаларга эзгуликлар улашиб яшаш, ён-атрофдаги кишиларнинг оғирини енгил қилиш,  дардига малҳам бўлиш, кўмаклашиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳам саломатликка жисмоний машқлардан-да кўпроқ фойдаси бор экан.

Жаҳон мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, ён атрофингдаги инсонларга меҳр-оқибатли бўлиш мунтазам одамларга кўмаклашиш саломатлик гарови экан. Хайрия фаолияти — хоҳ ўзгаларга ёрдам бериш, хоҳ кичик садақалар бўлсин, нафақат кўнгилни тинчлантиради, балки жисмоний саломатликка ҳам кони фойда экан.

Газеталар Бетти Лоу ҳақида у 96 ёшга тўлганда ёза бошлашди. У жуда қари бўлишига қарамай, Манчестер атрофидаги Солфорддаги касалхона кафесида кўнгилли бўлиб ишларди: у кофе ташир, идиш ювар ва беморлар билан гурунглашарди.

Кейин Лоу 100га кирди. «Ҳалиям ишлайди», деб ёзишди газеталар. Кейин 102 ёшга тўлди, ундан кейин 104га – газеталар эса, ҳайратда қолишда давом этишарди. 106 ёшида ҳам Лоу кўриш қобилияти заиф бўлишига қарамай, кафеда ҳафтада бир кун ишлашда давом этарди.

Лоу мухбирларга кўпчилик ҳаловат истаб, нафақага чиқиш ва уйда ўтиришни афзал кўрадиган ёшдан кейин ҳам ишлашни давом эттирганини айтиб берди. Чунки бундай иш унга соғлом бўлишда ёрдам беришига ишончи комил бўлган.

Афтидан, у ҳақ бўлган. Кўнгилли бўлиб ишлаш ва пул хайрия қилишдан тортиб оддий кундалик хайрли ишларгача бўлган холис хизмат фаровонлик ва узоқ умр кўришга сабаб бўлади.

Тадқиқотлар, айтайлик, кўнгилли бўлиб ишлаш барвақт ўлим хавфини 24 фоизга кмайтиради ва кунига  5 порция мева истеъмол қилиш ўрнини босишини кўрсатяпти.

Ундан ташқари, бундай одамлар қондаги қанд миқдори кўтарилиб кетиши ёхуд юрак касалликларига олиб келадиган яллиғланиш жараёнларидан камроқ азият чекишади. Улар, шунингдек, хайрияларда иштирок этмайдиганларга нисбатан касалхонада 38 фоиз камроқ вақт ўтказишади.

Gallup World Poll ўтказган бир тадқиқот натижасига кўра, кўнгилли бўлиб ишлашнинг саломатликка фойдаси дунёнинг барча бурчакларида кузатилган.

Албатта гап илгаридан мустаҳкам саломатликка эга одамлар кўнгилли хизмат кўрсатишга қодир бўлишларида. Масалан, артрит дарди бор инсон, ошхонага кириб холис хизмат қилолмайди.

«Мустаҳкам саломатлик соҳиби бўлганлар кўнгилли бўлиб ишлари ҳақидаги тадқиқотлар мавжуд. Олимлар бу ҳақда яхши билганлари боис, биз тадқиқотларимизда буни албатта ҳисобга оламиз», дейди Индиана Университети психологи ва филантропия бўйича тадқиқотчи Сара Конрат. Ҳатто, мустаҳкам саломатликка эга бўла туриб ҳам, хайрия фаолияти билан шуғулланиш инсоннинг саломатлигига яхши таъсир кўрсатади.

Ундан ташқари, бир неча тасодифий лаборатория тажрибалари ўзгаларга ёрдам бериш саломатликка фойда беришининг биологик механизмлари ошкор қилинди. Канадада ўтказилган шундай тажрибалардан бирида юқори синф ўқувчиларини икки гуруҳга ажратишди: гуруҳлардан бири кичик синфларга ёрдам беришга йўлланди, яна бир гуруҳ шундай ёрдам бериш учун навбат кутишга қолдирилди. Тўрт ой ўтиб тажриба якунлангач, икки гуруҳ ўсмирларининг фарқи уларнинг қонида кўринди. Кичик синфларга ёрдам берган катта синф ўқувчилари қонида холестерин миқдори паст чиққан, юрак ва қон-томир касалликларига сабаб бўлувчи яллиғланиш маркерлари анча кам бўлган.

Албатта, пандемия даврида кўнгилли бўлиб ишлаш осонмас. Бироқ, кишининг бошқаларга ёрдам бериш нияти қатъий бўлса, виртуал кенгликда ҳам фойда келтириш мумкин, деб ҳисоблайди Конрат. У, шунингдек, виртуал хайрияга дўстлар билан киришишни тавсия қилади, чунки ижтимоийлашган хайрия умумий фаровонлик учун муҳим ҳисобланади. Қизиғи, қонда нафақат режаланган хайрия фаолияти натижалари, балки тасодифий яхшилик натижалари ҳам қайд этилади экан.

Калифорниядаги тадқиқот кўра, нотаниш одамларга кофе олиб бериш каби оддий хайрли ишлар қилиш топширилган тадқиқот қатнашчиларидан бирида яллиғланиш жараёнларига боғлиқ лейкоцит генларининг  анча паст даражада фаоллиги кузатилган. Бу эса, яхши, чунки сурункали яллиғланиш ревматоидли артрит, саратон, юрак касалликлар ва диабет билан боғлиқ дардларга олиб келади.

Одамларни МРТ-сканер остига ётқизиб, уларга холис бўлиш сўралганда уларнинг мияси оғриққа қарши қандай реакция қилишини кўриш мумкин.

Кўнгиллилар қатнашган сўнгги тажрибалардан бирида  қўлга енгил ток урилди. Натижалар аниқ-равшан бўлди – садақа қилганларнинг мияси оғриққа заифроқ реакция қилди. Энг қизиғи, тажриба қатнашчилари қилган ишларини қанчалар тўғри деб ҳисоблаганлари сари оғриққа шунча чидамли бўлишди. Шунингдек, кўнгилли равишда таҳлил учун қон топшириш оғриқсизроқ бўлди. Ваҳоланки, биринчи ҳолатда игна икки баробар йўғонроқ эди.

Оддий яхшилик ва пул садақа қилишнинг саломатликка ижобий таъсири ҳақидаги мисолларнинг адади йўқ. Масалан, набираларига мунтазам қараб турадиган бобо ва бувиларнинг ўлим риски болаларга қарамайдиган қарияларга нисбатан 37 фоизга камроқ. бўларкан. Бу мунтазам жисмоний машқлар орқали эришиш мумкин бўлганидан дарак беради. Бунда бобо ва буви набираларга қараш, айниқса улар жудаям ёш бўлса, анча жисмоний куч талаб қилишини биламиз. Бошқа тарафдан қараганда, ўз роҳати учун эмас, бошқаларга пул харжлаш, куч сарфлаш уйқунинг яхшиланиши, артериал босимнинг пасайишига сабаб бўлиши ва унинг самараси гипертонияга қарши ичиладиган янги дорилар билан бир хил бўлиши мумкин.

Хайрия учун пул ўтказиб бериш мушак кучлари ривожи учун яхшигина туртки бўларкан. Кафтнинг кучи устида ўтказилган тажрибада  ЮНИСЕФга пул ўтказиб берган қатнашчилар  пул беришни истамаганларга қараганда қўл тенажёрини 20 сония кўпроқ сиқиб турганлар. Шунинг учун, агар ўзингизни, айтайлик, армрестлингда синаб кўрмоқчи бўлсангиз, кармонингизга кўпроқ пул солиб олинг.

Сан-Диего университети нейробиологи Тристен Инагаки яхшилик ва альтруизм жисмоний саломатликка таъсир кўрсатишидан ҳеч ҳам ҳайратга тушмайди. «Одамлар фавқулодда ижтимоий мавжудот бўлгани боис биз ўзаро боғлиқ бўлганимизда соғлом бўламиз. Хайрия эса, ўзаро боғлиқликнинг бир қисмидир», дейди у.

Инагаки бизнинг хайрия фаолиятимиз тизимини ўрганади – хулқ-атвор ва саломатликнинг мия тўқималари билан боғлиқлигини. Бу тизим эҳтимол сут эмизувчилар стандартлари бўйича жуда чорасиз бўлган гўдакларни тарбиялаш, кейинчалик эса, катта эҳтимол, бошқа одамларга ҳам кўмак бериш учун фойдаланила бошланган.

Кўнгилли хизмат ва саховат кўрсатиш билан боғлиқ эзгу амаллар наслдан наслга ўтади. Ҳамдардликнинг учдан бири бизнинг генларимизга боғлиқ. Тадқиқотлар бу каби яхшилик нафақат қалбимизга илиқлик олиб киради, балки юрак соғ бўлишига ҳам ҳисса қўшади. «Баъзан шунчаки бошқаларга диққат қаратишнинг ўзи саломатликка кони фойда», дейди Инагаки.

Азизлар эзгу амалларга эътибор беринг, атрофингиздагиларга меҳрибон бўлинг. Бизнинг халқимизда «қўли очиқнинг йўли очиқ» деган  матал бор. Эзгу амалларимиз кўпаяверсин, руҳиятимиз юксалиб, саломатлигимизни Аллоҳнинг ўзи бераверсин.

Р. САПОЕВА тайёрлади.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.