Фикрлар чорлови: СЎНГАН   ТАФАККУРни тиклаш палласи

0
280
марта кўрилган.

Тафаккур хақида мен анчадан бери фикр қиламан. Баъзилар одамларни икки тоифага бўлиб қўйишган. Пули кўп, бой  ва пули кам, камбағал. Баъзи давраларга кирсанг, соатлаб олди-қочди гапларни гапириб ўтирадиган инсонларни жонқулоқи билан эшитишади, чунки у бой. Улардан манфаат бор.

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг боласи гапирсин, деган иборага амал қилган ҳолда буткул нафсга таслим бўлганларга ҳайрон бўламан. Тафаккури кучли инсонларни эса, сўзларини эшитиш у ёқда турсин яримидан бўлиб ташлайдилар, ёки уч-тўрт киши бошқа мавзуда пичирлашиб  ўтирадилар.  Чунки  у  инсонни пули кам ёки камбағал. Ундаги тафаккурнинг кимга кераги бор. Ким ҳам кулоқ солар эди.

Нима  қилиш  керак?  Баъзилар барча маънавий оламни йиғиштириб, пул топиш, бой бўлиш илинжида тўрт томонга югиришга тушганлар.  Чунки  давраларда  сўзига  қулоқ солишларини, иззат- икром қилишларини, давра тўри уники бўлишини хоҳлайдида.

Бой бўлишни биринчи навбатдаги энг осон йўли порахўрлик, судхўрлик, фирибгарлик.  Бизнесда алдамчилик.  Энди бу инсонлар ҳам давраларда тафаккур билан эмас, олди-қочди гаплар, мақтанчоқлик қилиб гапришга ўтганлар. Шу билан фалсафий  тафаккур, маънавият  ҳам ўлган.

Унинг  ўрнини  мақтанчоқлик,  манманлик,  инсонларни  менсимаслик       эгаллаган. Ахир тафаккурни сўндирган ўзимиз эмасми?

 Ал қисса   ҳечдан кўра кеч. Балки, бу кунлар ҳам бир синовдир.  Яна инсонийлигимизга   қайтишимиз,  тафаккур қилишимиз  учун  Оллох  бир имконият берган бўлса ажаб эмас.

Айни пайтда уйда қолиб фикрлаш имконияти келди. Азизлар китоб ўқинг, ўткинчи ҳаётнинг мағзи одамийлик эканлигини билинг. Мутолаа ила маънавиятингизни бойитинг. Барчамизни тождор вирусдан Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин.

 Учтепа тумани  АКМ раҳбари        Барчиной  Ходжаева

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.