Фикрлар чорлови: УЙДА КИТОБ БОРМИ?

0
230
марта кўрилган.

 Дунёни тутиб турувчи устун эзгулик  бўлса, уни қалбларда бунёд этадиган меъмор китобдир.  Йиғлаб, кулиб, дунёни унитиб ўқийсиз. Унинг мўжизакор оламида яшайсиз. Турли қиёфалар, тақдирлар … Китоб мутолаа қилган вақтдан тотли дам борми дунёда.

 Баъзан танишларимнинг фарзандларининг гапга қулоқ солмаслиги, ўртоқларининг нопоклиги,  кераксиз ишлар билан банд эканлиги, яна бошқа шу каби ҳолатлардан хафа бўлганларида “Уйингизда бадиий китоб борми”? десам кўпчилик ҳайрон бўлади. Ўйлаб туриб  “Китоб ўқишга вақт қаерда, ишдан бошим чиқмайди”… Шунда халқумимга бир нарса тиқилади. “Китобсиз уйда улғаяётган боладан яна нима кутиш мумкин”? Ахир инсон онгини ривожлантираётган, қалбини  яхшилик, эзгулик, гўзаллик билан тўлғизадиган нарса китоб эмасми!.

 Президентимизнинг илгари сурган  беш  ташаббуснинг бири ҳам бежиз китобхонликка қаратилмаган. Чунки жамиятимизнинг эртанги кунини билимли,  зиёли ёшлар яратади.

 Миллат келажагига, ўз фарзандим тақдирига бефарқ бўлмайман десангиз, азиз  ота-оналар, аввало ўзингиз мутолаа қилиб болангизга намуна бўлинг.  

   Барчиной Ходжаева, Учтепа АКМ раҳбари  

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.