Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб колишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин ҳеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди: «Бугун энг якин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида давом этишди ва битта воҳага етиб келишди. У ерда кўзлари сувга тушди-ю, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги ботқоққа тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қуткариб колди.
Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади: «Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб колди».
Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим кумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?»
Дўстининг жавоби куйидагича бўлди: «Бировдан оғринганимизда қумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда ҳам ўчиб кетсин. Аммо, бировнинг қилган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи ҳеч бир шамол, бўронлар уни ўчира олмасин».
Ҳикматдан ҳисса шуки, дўстликни қадрлай билинг. Ўрни келганда елка тутинг. Оғринганингизда ўзингизни тутинг. Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё!
Комил Абдурахмонов тайёрлади.