Бир куни Луқмони ҳакимдан сўрадилар: «Қанча есам бўлади?»
У зот жавоб берди: «Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ».
У зотдан яна сўради: – Қанчалик кулайин?
– Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
– Қанчалик йиғлайин?
– Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
– Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
– Имконинг қадар.
– Уни қанчалик ошкор қилай?
– Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
– Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
– Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.
Ҳ. Каримова тайёрлади.