Ибрат излаганга ибратдир дунё…

0
347
марта кўрилган.

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:

– Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?

– Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Қутулишдан умидимни узиб, ҳайрон ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини судрарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди.

Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: «Наҳотки, чумолича ғайратим бўлмаса?!» Шундан кейин қатъиятли бўлишни ўргандим, мақсадимга эришгунча тинмадим, ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.

Дарҳақиқат, бу қадимий дунёни кузатсангиз,  пасту баландликлар ҳам, турфа йўллар ҳам  кўп. Фақат мақсадга етишда қатъийят, дадиллик ва тинимсиз эзгу саъй-ҳаракат зарур. Буни тарих, ота-боболаримиз – Ал Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо, Жалолиддин Мангуберди каби аллома-ю, саркардаларимизнинг фаолият йўли намуна бўлиб йўл кўрсатиб турибди

Дилдора МАВЛЯНОВА тайёрлади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.