“Қисаси Рабғузий” асари: Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом (давоми)

0
178
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асардаги Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом қиссасининг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Савол: Юсуф отаси билан нега кун отдан тушиб кўришмади?

Жавоб: Отасини танимади. Райён малик отдан тушма деган эди. Юсуф икки ўт ўртасида қолди: агар отдан тушсам Райён маликнинг кўнгли оғригай. Аммо отам мени жуда севади, бу камчилигимни кечиради, дея фикрлади.

Айтишгларича, Юсуф икки кўнгиллик эди. Отдан тушсам Райён маликнинг кўнгли сингай. Агар тушмасам отамнинг кўнгли озор тортар. Намоз ўқиди, саждага бош қўйганда кўрдики, айтдилар: Эй, Юсуф отдан тушмагин, Малик маҳлуқ у сени кечирмагай. Ул сабабли отдан тушмади ва Юсуф ялавоч ўғилларига ялавочлик тегмади.

Баъзи ривоятда келишича: Юсуф отдан тушди. Отаси бирла кўришди. Отасини олтин аравага миндирди, ўн минг қўш отлик, барчаси олтин ва кумуш эгарлик. Тўрт минг қул ўғлон барчаси олтин  нағораларини чалган ҳолда ҳайбатли бир ҳолатда келдилар. Яъқуб сўради: Эй Юсуф, қандай сенга машаққат тегди? Гапириб бергил.

– Эй ота, кўп машаққат тортдим, айтиб адо қилолмасман. Аммо эзгулик кўришим оздир. Йўсин берсанг айтаман.

Андан сўнг чеккан барча заҳматларини айтди, аммо отамнинг кўнгли ака-укаларимдан совимагай деб қариндошларининг хоинлигини айтмади. Мисрга кирганда Яъқуб ялавочни олтин тахтга ўтказди. Юсуфнинг холаси Яъқуб ялавоч никоҳида эди. Отаси холаси бирла ўн бир қариндоши Юсуфга сажда қилдилар. Юсуф айтди: Эй отажон,  мана шу қирқ йил илгари кўрган тушимнинг таъбиридир.Парвардигорим уни рост қилди.

Савол: Оллоҳдан бошқага сажда қилиш раво бўлмас. Яъқуб яловоч ўғиллари Юсуфга нега сажда қилдилар?

Бу сўзга уч турлик жавоб бор: бири шуки, Юсуф қибла томонда ўтирарди, Яъқуб ялавоч ўғиллари билан бирга Оллоҳга шукрона саждасини қилдилар. Иккинчи жавоб: Юсуфга бошларини эгиб, тавозеъ қилдилар. Яъни бошларини ерга тегизиб сажда қилмадилар. Учинчи жавоб:  Юсуфга сажда қилди. У пайтларда подшоҳларга салом бериш урф-одати шундай эди. У сажда қилиш одати бизнинг ялавочимиз даврида бекор қилинди. Жавоблардан дурустроғи ушбудир. У Қуръон оятига мосдир.

Савол: Юсуф тушининг таъбирини билгунча неча йил кечди?

Жавоб: Ҳасан ва Қалода вақтинча саксон йил кечди. Сулаймон сўзича, қирқ йил кечди. Саъид ибн Хабир айтишича, ўттиз олти йил кечди. Яна айтишларича йигирма икки йил кечди. Муҳаммад ибн Исҳоқ ёзишича, ўн саккиз йил кечди. Юсуф деди: Мавло таоло тушимни ҳақиқатга айлантирди. Оллоҳ менга яхшиликлар қилди. Зиндондан чиқарди.

Иккинчи жавоб: Юсуфни қудуққа қариндошлари ташлаганди. Сизларга бугун ҳеч қандай жазо йўқдир деб оғайниларини кечирди. Ўпкаламасинлар деб ёмонликларини айтмади. Аммо зиндонга ташлаган Миср халқини гапираверди.

Учинчи жавоб: Юсуф ўтмишининг шукронаси сифатида отасига айтар эди. Қудуққа тушиб, қудуқдан чиққанлигини айтмади. Зиндондан чиқиб маликлик даражасига етди. Уни шукрона қилиб айтди. Яна айтди: мен билан акаларим ўртасига шайтон низо солгандан кейин сизларни Канъон саҳросидан бу ерга келтирди ва албатта менинг парвардигорим хоҳлаган нарсасини бажаришда хўп тадбир билан иш кўргувчидир. Албатта, у ҳамма нарсани билгувчидир. Ва кўп ҳикматли бир зотдир.

Эртасига тонг билан Райён малик Миср халқи билан бирга учрашувга совға келтирди. Яъқуб ялавоч билан саломлашди. Юсуф у молларни қариндошларига улашди. Райён малик Яъқуб ёнида имон келтирди. Бошқа қиссаларда яна шундай ҳикоя келтирилади. Юсуф зиндондан чиқиб, Райён малик ёнига келаётганда олтиндан етти тегирмон тоши бор эди. Унинг ҳар бири беш минг ботмонга тенг эди. Райён малик Юсуфнинг кўрикини кўриб, у тошга қоқилди. Юсуф у тошни кўтариб, йироқга ташлади. Райён Юсуфнинг куч-қувватини кўриб, кўнгли юмшади. Юсуф қариндошларининг ҳам куч-қувватининг дамини кўришни истади. Шомун бошлаб берди. У беш минг ботмон тегирмон тошини кўтариб ташлади. Барчаси ҳам ушбу ишни бажардилар. Малик уларнинг кучини кўриб ҳайратланди. Айтишларича, малик бир кун овга чиқди. Улар билан бирга Шомун ҳам бор эди. У арслоннинг бўйнидан тутиб маликка келтирди. Рубил қоплонни  жиловлаб келтирди. Барчалари ажралиб турувчи хусусиятларини кўрсатдилар. Уларнинг номлари: шон-шуҳрати бутун Мисрга  ёйилди. Малик айтди: “Эй Юсуф, акаларинггга айтгил менга давлатимга давлат, еримга ер қўшиб берсинлар”.

Буйруқ берди: Рум  вилоятида жанг қилиб, ҳар бири ер олдилар. Маликка бердилар. Румдан, Шомдан ўн бир шаҳар олдилар. Ҳар бири ўн минг қўшинлик бўлдилар. Малик у ерларни ўзларига хатлаб берди. Улар ушбу ерларда барчалари ўзларидан кўпайиб тинчидилар. Бани Исроил уларнинг уруғидир. Яъқуб ялавоч ундан кейин йигирма етти йил яшади. Барча халойиқ Яъқуб ялавочга келиб имон келтирдилар. Райён малик саккиз йил уч ой яшади. Музъаф отли ўғли бор эди. Тўққиз ёшида уни Юсуфга топширди.  йигирма етти йилдан сўнг Яъқуб вафот этди. Ялавочлик Юсуфга тегди. Отасидан сўнг йигирма етти йил яшади.

Давоми бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.