Жаҳонда коррупцияга қарши кураш усуллари

0
4200
марта кўрилган.

Коррупия бу ўйламай босилган қадамлар. Нафсни тия олмаслик. Бу иллат пировардида жамият, давлат зарар кўради. Ушбу йўлга кирган инсон  ўзлигини йўқотади, атрофидаги яқинларига зарари тегади. Оналар азобланади, болалар қаровсиз қолади. Шунинг учун ушбу иллатга қарши бутун дунё аҳли биргаликда курашади.

Жаҳон мамлакатларида коррупцияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд.

Ички назорат — бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар  яратишни тақазо этади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички ахлоқ қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган.

   Ташқи назорат — бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг эркинлигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупцияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига эришиш, оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва ҳ.к.

 Сайлов тизими орқали курашиш —демократик давлатларда сайланган вакилларни коррупция учун жазолашнинг асосий усулларидан бири кейинги сайловларда унга овоз бермаслик ҳисобланади. Коррупцияга сайловлар орқали таъсир ўтказиш ҳам  энг самарали усул ҳисобланади. Ушбу иллатга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, аввало, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш муҳимдир. Халқаро миқёсда ва юртимиз Ўзбекистонда ҳам юқорида келтириб ўтилган салбий ҳолатларга қарши кураш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Ҳар бир мамлакат учун ҳам, жаҳон ҳамжамияти учун ҳам номақбул жиноий бозор иқтисодиётининг алоҳида тури шаклланишига олиб келишини олдини олишдир.  БМТ томонидан 2003-йил 9-декабрда Мексиканинг Мерида шаҳрида коррупцияга қарши курашишда давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш мақсадида 3 кунлик конференция ташкил этилди. Бу конференция давомида 100 дан ортиқ давлат томонидан коррупцияга қарши халқаро конвенция имзоланди. Конференциянинг биринчи иш куни (9 декабрь) БМТ томонидан ”Бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Ушбу конвенциянинг қабул қилиниши ва кучга кириши дунё мамлакатларининг ушбу иллатга қарши курашдаги ҳамкорлигини янги поғонага кўтарди. Ушбу Конвенциянинг мақсади қуйидагилардан иборат:

— коррупцияга қарши қаратилган юқори самарали чора тадбирларни қабул қилиш ва уларни мустаҳкамлаш;

—ушбу иллатга қарши курашда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь)  Ўзбекистон Республикасининг 2008-йил 7-июлдаги ЎРҚ-158-сонли Қонуни билан қўшилган бўлиб, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгилаб қўйилган. Ушбу Қонунда Конвенциянинг 42 моддасининг 1 ва 3 бандлари бўйича назарда тутилган қилмишлар миллий қонунчиликка мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмишлардир ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси тадбиқ этилиши белгиланган.

Хулоса шуки, ушбу иллатни илдизи билан йўқ қилиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини яъни ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий маданиятини ошириш, нафсни тия билишга ўргатиш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Исломбек Нурметов,

«Урганч аэропорти» чегара божхона пости катта инспектори

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.