Каримжонов Рустамбек: «От кишнаган оқшом» китобини ўқиб маза қилдим

0
106
марта кўрилган.

Таҳририятдан: Учтепа Ахборот кутубхона маркази китобхони Каримжонов Рустамбек Республика Ал – Хоразмий номли мактабининг 7- синфида таълим-тарбия олади. У мутолаани хуш кўради. Қуйида унинг карантин даврида ўқиган китоби ҳақидаги таассуротлари билан танишасиз.

“Китобнинг сўзбошидаги ушбу   фикрларни ўқир эканман асар бежизга ёзилмаганлигини англадим: Бу қиссалар не бир кунларни кўрмади! Зоти номард бўлди, ушбу қиссалар ёқасидан олди. Оғзи бузуқ бўлди, ушбу қиссаларга тупугини сочди. Қўли нопок бўлди, ушбу қиссалардан бутун-бутун бобларни ўчириб ташлади. Оқибат, ушбу қиссалар ўз вақтида пати юлинмиш товуқ мисол чоп этилди.

Алқисса, дориломон кунлар келди. «От кишнаган оқшом»даги Зиёдулла чавандозчасига айтар бўлсак… улоқ Тоғай Муродда кетди!”
Айниқса, менга от тасвирлари жуда ёқади. Чунки ҳайвонот оламини яхши кўраман. Унинг ўз эгаси Зиёдуллага  вафодорлиги Алпомишнинг Бойчиборини   эслатади.
Тендошим, бу асарни ўқиб чиқишингизни тавсия этаман!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.