Китоб мутолаасининг инсон саломатлигига фойдаси

0
1523
марта кўрилган.

Алломалар ҳамиша китобни ақлни чархлайдиган, маънавий юксалишга етаклайдиган манбаа сифатида таърифлайдилар, Масалан,  «китоб — ақл чироғи», «китоб — билим манбаи»  каби минглаб мақол ва маталлар мавжуд.

Кейинги пайтда олимлар китоб ўқишнинг инсон руҳиятига ва саломатлигига ҳам таъсири мавжудлигини таъкидлашмоқда. Хўш,  мутолаанинг инсон фикратини бойитишдан ташқари яна қандай афзалликлари бор?

  1. Мутолаа асабни тинчлантиради. Чунки, инсонни  мунтазам қийнаётган  ўйларидан чалғитади, янги оламга олиб киради. Олам турфалигини англашга ўргатади.

      2. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради. Китоб ўқиб, қалб ила турфа оламни эшитгач, ўзининг муаммолари арзимаган бир куйинчаклик эканлигини тушинади. Қалб ором олса, уйқу ҳам ўз-ўзидан келади.

      3. Мутолаа қалбни юмшатади.  Ғазабни босади. Бағрикенгликка чорлайди. Пировардида руҳиятни юксалтиради.

      4. Мутолаа мия фаолиятини яхшилайди. Натижада эслаб қолиш хусусияти кучаяди. Педогоглар эслаб қолиш қобилиятини кучайтириш учун болаларга мунтазам шеър ёдлатиши ҳам ана шундандир.

      5. Мутолаа тушкунликка қарши курашишда самарали восита. Ҳалқимизнинг «бирни кўриб шукр қил, мингни кўриб фикр қил» деган мақоли ҳам бежиз эмаслигини бу йўналиш яна бир бор эслатади.

      6. Мутолаа инсонга ўз ҳаётидаги мақсадини англашга ва қийинчиликларни енгиб яшашга кўмаклашади. Ўқиганларидан ўрганади, хулоса чиқаради. Ўз ҳаётини тарозига солиб қиёслаб кўради. Фикрлай бошлайди.

      7. Китоб ўқийдиган инсонлар ҳаётда фаол бўлишади. Мунтазам ҳаракатда бўлиш эса саломатликни мустаҳкамлайди.

     8. Мутолаа инсоннинг сўз бойлигини оширади. Сўз бойлигининг юксалиши яъни дилизувонлик эса ҳар қандай даврага   бемалол кириб бориш ва ўз ўрнига эга бўлиш демакдир.

    Хулоса шуки, КИТОБ – инсон умрини нурафшон қиладиган, уни яхшилик, эзгулик, бунёдкорликлар сари ундайдиган илҳомбахш манбадир. Қалбингиз зиё нури билан нурафшон бўлсин, азиз муштарийлар. 

Фарзандларимиз яратувчанлик, ижодий қобилиятга эга, билимли, эркин фикрловчи, ҳаётсевар бўлиб вояга етишида тилакдошмиз! Китобхонлик  мақсадларини амалга оширишда ҳар бир оилага янгича ёндошувлар тилаймиз. 

Ойдин Саъдуллаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.