Аллоҳ эъзозлаган муқаддас масканлар – Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара кичик шаҳар бўлишига қарамай бир вақтни ўзида 10 миллион инсонни кутиб олиб, кузатишга қодир ер юзидаги ягона шаҳар ҳисобланади.
Маккаи мукаррама дейилиши бежиз эмас, ушбу маскан ваҳий тушган ва ҳурмати вожиб омонлик шаҳридир. Ер юзидаги биринчи масжид – Масжидул Ҳарам шу ерда жойлашган. У бутун Ислом олами учун қибладир.
Мадинаи мунаввара Муҳаммад пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилган иккинчи ватанларидир. Мадинаи мунаввара Ислом тарихидаги биринчи пойтахт, Маккаи мукаррамадан кейинги иккинчи муқаддас жойдир. Ушбу масканда Қуръони каримнинг кўплаб суралари, оятлари нозил бўлган, пайғамбарларимизнинг муборак таналарини ўз бағрига олган ҳамда кўплаб саҳобаларни кўрган ва дафн этилган порлоқ заминдир.
Бу ерда ҳарбийларнинг ишлаш тартиби дунёни бирор бир давлатида бўлмаган катта ҳушёрлик ва тезликда амалга оширилади. Маккаи мукаррама дейилиши бежиз эмас, ушбу маскан ваҳий тушган ва ҳурмати вожиб омонлик шаҳридир.
Айниқса, Рамазон ва Ҳаж ойларида зиёратчиларни хавфсизлигини сақлаш учун Саудияни бошқа шаҳарларидан кучайтирилган ҳарбий тайёргарликдан ўтган аскарлар умрачи ва ҳожилар хизматига келтирилади.
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара кўчалари тўрт тарафдан яширин камералар билан 24 соат мобайнида катта экранда кузатиб, назорат қилиб турилади.
Саудия Арабистони қонунига биноан тегажаклик қилиш жинояти учун яъни фақат гап отиб, шилқимлик қилинса, биринчи мартасида бир йил қамоқ жазоси ёки юз минг риял (27 минг АҚШ доллари) жарима солинади.
Иккинчи марта бегона аёл ёки эркакка тегажаклик қилиш исбот бўлса беш йил қамоқ жазоси ва 300 минг Саудия рияли (81 минг АҚШ доллари) жаримага тортилади.
Агар инсонни ўғирлаш ёки зўрлаш ёки қатл қилиш содир бўлса олий жазо яъни калла чопилиш жазоси амалга оширилади.
Бундай қонунлар бошқа жамиятларда амалга оширилиши қай даражада ўзингиз жуда яхши биласиз. Яна шуни таъкидлаш керак-ки, Саудия Арабистони қонунларини татбиқ қилинишида одамларнинг раҳбарлигига, бойлигига ва мансабига қараб, муомала қилинмайди, жинояти исбот бўлган бирор киши жазодан четда қолмайди, албатта, жазога тортилади, мансабдан кетади, қамоққа киритилиб, молиявий жарима ҳам ундирилади. Қонун ҳаммага бирдай татбиқ қилинади.
Бекмирза ЗИЁЕВ, арабшунос