Нодира Янгибоева: Ўқувчимга хитоб!

0
367
марта кўрилган.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Муҳаммад ал Хоразмий номидаги  Урганч  филиали  академик лицейи  ўқитувчиси Янгибоева Нодира Мамлакатимиз Президентининг мактаб битирувчиларига табригидан руҳланиб, таҳририятимизга  дил сўзларини йўллабди: 

Бугун биз устозлар учун жуда қувончли, ҳаяжонли кун. Ниҳолдек парвариш қилган ўқувчиларимизни катта ҳаётга кузатмоқдамиз. Айни шу дақиқаларда битирувчиларимизнинг севинчи икки ҳисса ошди. Сабаби, шахсан Президентимизнинг ёшларга йўллаган табриги уларга ўзгача куч, ўзгача шижоат бахш этди. Муҳтарам Президентимиз «Ёш дўстим» дея Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилар экан, уларга бўлган чексиз меҳр- муҳаббатни, юксак ишончни изҳор қилдилар. Албатта, бу меҳр, эътибор ҳаётимиздаги ўзгаришларда ўз исботини топмоқда. Янгидан янги мактаблар ташкил этилгани, академик лицейларга бўлган эътибор барчамизни қувонтиради.

Бугунги битирувчи ёшлар  кечаги битурувчилар эмас. Улар катта имкониятлар эгаси.  Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 та олий таълим муассасасининг  танловларида иштирок этиш имкони мавжуд.

Биргина академик лицейимиз мисолида айтадиган бўлсак, ўтган йили битирувчиларимизнинг қарийб 80 фоизи олий ўқув юртларига қабул қилиндилар. Жорий йилда ҳам юқори натижаларни кўзлаб турибмиз. Битирувчиларимиз орасида IETS ва Sefr имтиҳонларида қатнашиб 10 дан ошиқ талабамиз юқори натижаларни эришиб,  сертификатга эга бўлдилар.

Биз, устозлар, доими ўқувчиларимизнинг ютуғидан куч олиб яшаймиз. Тилагим, барча битирувчиларимиз жамиятда ўз ўрни топиб, Ватанимизга мунисиб инсон бўлишларида тилакдошман!

Ҳали ниҳолдирсан ҳаёт боғида,
Қўлларинг қуёшга чўзгин-у интил.
Илдизинг қудратли замин бағрида,
Эрта меваларинг бўлажак сарҳил.
Сенинг яшнамоғинг учун бор кучим,
Ўқувчим!

Ўткинчи тўзонлар қаддинг эгмасин,
Келмасин изғирин бехос боғингга.
Сен бу борлиқ аро шундай юксалгин,
Юлдузлар шудрингдай қўнсин баргингга
Сенинг зафарларинг-менинг севинчим,
Ўқувчим!

Ватанинг –сен илдиз отган шу тупроқ,
Қайноқ муҳаббати- яратар баҳор.
Пойингда оқар дарёлар шарқироқ,
Томирингда оққан қондай шиддаткор.
Сен намоён этгин дарёлар кучин,
Ўқувчим!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.