Номозшом гул ва қуёш  ҳақида ривоят

0
1178
марта кўрилган.

Қадим замонларда бир ўлкада қиз билан йигит бўлган экан. Улар бир-бирларига кўнгил бериб, ваъдалашган эканлар. Уларнинг ана шундай шодон кунларида юртига ёв бостириб  келибди. Ғўч йигитлару барча эркаклар курашга отланишибди. Аммо, ғалаба насиб қилмабди. Омон қолганлар тоққа  кочишибди.

Ёв аскарлари гўзал қизларни ўзиники қилиб олишибди. Улар орасида йигит ваьдалашган қиз ҳам бор эди. Ойлар ўтибди. Йигит қўшин тўплаб, ўз қишлоғини ёвдан озод қилибди. Лекин ўз севгилисини топа олмабди. Роса излабди. Ахири йигит ўт бўлиб, оташ бўлиб, оловга айланиб,  ер юзини  айланаверибди, қизни учрата олмабди.

Шунда одамларни йигитга раҳми келиб,  “кўз ёши қилиб, пастга туш, шунда раҳми келиб,  севгилинг сенга ўз жамолини кўрсатар,-дейишибди. Йигит бўлса ҳеч кимнинг гапига кирмай яна олов бўлиб айланишда давом этибди, охири  ошиқ йигит оловли шарга айланиб, кўкда қолиб кетибди. Одамлар унга қуёш деб ном қўйишибди.

Қиз эса ўшандан бери ўз ёрига юзини кўрсатишдан  уялиб, номозшомгулга айланиб қолибди. Шу-шу қуёш уфққа бош қўйгач, номозшом гул чирой очар экан.

Дарҳақиқат, табиат мўъжизага бой. Унинг сир-синоатларини билиш қийин.      

А. Дўсмуратов,

тиббиёт фанлари доктори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.