Халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади”. “Олма тагига олма тушади”, “Катта арава қаердан юрса, кичик арава шу ердан юради” каби маталлар бор. Бу ўгитлар ота- она дастлабки тарбиячи эканлигини англатади.
Демак, фарзанд олдида ота- онанинг масъулияти катта. Бироқ, буни оила етакчиларининг барчаси тушинадими? Ҳурматли, ота-оналар болалар сиздан нимани ўрганишади? Уларга бўлган муносабатингизни таҳлил қилиб кўрганмисиз?
Агар болани хар доим танқид килсангиз, у ёмон кўришни ўрганади.
Агар бола жанжалли оилада яшаса, агрессив бўлишни ўрганади.
Агар болани устидан кулсангиз, у эркин фикрлашни, ўйлаганини дадил ифодалашни унитади, “ичимдагини топ” дейдиган кишига айланади.
Болага дакки бериб таъна қилаверсангиз, айбдорлик ҳисси билан яшашни ўрганади.
Фарзанд сабр-тоқатни кузатиб, ўсса, чидамлиликни кўриб яшаса, бошқаларни қабул қилишни ўрганади.
Кичиклар ҳалол луқма еб, кўзи ҳалолликни кузатиб, қўли меҳнатда бўлиб яшаса, адолатли бўлишни ўрганади.
Болалар хавфсизликда яшаса, ўзгаларга ишонишни ўрганади.
Агар болани қўллаб-қувватласангиз, у ўзини қадрлашни ўрганади.
Бола бир-бирини тушуна оладиган, дўстона муносабатларни кўриб, эзгуликлар орасида яшаса, у бу дунёда меҳр-муҳаббат билан яшаб, меҳр- муҳаббат топиш мумкинлигини ўрганади!
GUJUM.UZ