Ўсмирлик – умрнинг гулғунчаси!

0
246
марта кўрилган.

Болалик — умримиз баҳори, орзу-умидларимиз билан улғаядиган энг жўшқин ва ҳароратли дамлар.

Болалик, умримиз мазмунини, қўйингки, бутун ҳаётимизни белгилаб берувчи шундай бир нозик паллаки, бу даврда биз яқинларимизнинг алоҳида эътиборига эҳтиёж сезамиз. Агар бундай фурсатларда озгина эътиборсизлик ҳолатлари кузатилса-чи? 

Мен ўқиган ёзувчи Тоҳир Маликнинг  «Алвидо… болалик» китобда айнан шу жараён билан боғлиқ ҳолатлар ҳаётий, реал воқеа-ҳодисалар асосида ёритиб берилган.

Тенгдошларим ўқинг, катта тассуротга эга бўласиз. Китоблар бизнинг беминнат устозларимиз. Мутолаа ўйлашга,  чуқур фикрлашга ва хулосалар чиқара билишга ўргатади.

Рустам Каримжонов, Тошкент шаҳар 330-мактабнинг 9-синф ўқувчиси

Таҳририятдан: Азиз ўқувчилар!  «Эзгу ниятли болалар» танловимиз яна сизнинг ҳузурингизда.  Таътилдаги бўш вақтларингизни сермазмун ўтказинг ва  ушбу паллада ўқиган китобларингиз, чизган сувратларингиз ва бошқа эзгу амалларингиз ҳақида тенгдошларингизга ҳикоя қилиб, яхшиликлар улашинг! Танловда гўзал фикрлари, амаллари билан энг кўп иштирок этган болажон-у ўсмирларни танлов якунида  эсдалик  совғалари билан рағбатлантирамиз. Болажонларим, фаол бўлинг ўз истеъдодингизни намоён қилинг. Мактубларингизни кутамиз.

 Манзил: e-mail: gujum@list.ru, ranobonu51@mail.ru

Телеграммда: Раъно Зарипова

https://t.me/gujumuz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.