Ўзбек тилини чуқур ўрганамиз

0
42
марта кўрилган.

Айни кунда “Регистон” деганда бутун дунёга машҳур уч меъморий обиданинг гўзал уйғинлиги кўз олдимизга келади. Ҳатто, бу сўз мана шу муҳташам учлик сабаб пайдо бўлган, деб ўйловчилар ҳам топилади.

Аслида, “Регистон” анча аввал вужудга келган. Ўзбекча – русча изоҳли луғатнинг таърифига кўра “Регистон” форсча сўз бўлиб, қумлоқ,  қумли жой, майда тош тўшалган жой деган маънони англатади. Ўрта шарқ мамлакатлари шаҳарларидаги марказий майдон (одатда шаҳар арки ёки ҳоким саройи ёнида барпо этилган).

Демак, Ўрта асрларда ҳамма катта шаҳарлардаги марказлар “Регистон” деб аталган. Жумладан, шу номдаги майдонлар Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкентда ҳам бўлган.

Аммо, Самарқанддаги майдон ўша пайтлардаёқ бутун Ўрта Осиёдаги энг маҳобатли ва таҳсинга сазовори  муҳташам майдон эди. Айниқса, Амир Темур даврида Самарқанднинг марказга айлантирилиши Регистон номининг бутун дунёга таралиши учун пойдевор бўлди. Мирзо Улуғбек даврида эса майдон янада муҳим аҳамият касб этган. Бу ерда кўриклар ўтказилар, давлат фармонлари ўқиб эшиттирилар, Қурбон ва Рамазон ҳайити сайиллари ўтказилар эди.

Майдон биноларини қайта тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Самарқанд ҳукмдори Амир Ялангтуш Баҳодир XVII асрда Шердор ва Тиллакори мадрасаларини қуриб, Регистон майдони шуҳратини янада оширди ва гўзаллаштирди.  Шу тариқа, Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини ўзида жамлаган бу улкан муҳташамлик бутун дунёга Регистон номи билан танилди. Регистон ҳанузгача шаҳарсозлик санъатининг мукаммал шоҳ асари бўлиб келмоқда.

 Истиқлол неъмати – “Шарқ тароналари” халқаро анжумани ва бошқа кўрик – танловлар унинг  таърифини янада юксалтирди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.