Озод Шарафиддинов ўгити: Китоб ўқишнинг инсон шахси шаклланишидаги аҳамияти

0
371
марта кўрилган.

Хўш, китоб одамга нима беради? Китоб ўқишнинг инсон шахси шаклланишидаги ўрни нималардан иборат? Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос Озод Шарафиддинов мулоҳазалари саволларга жавоб беради:

Биринчидан, китоб билим беради, дунё ҳақида, турли мамлакатларнинг яшаш тарзи тўғрисида, уларнинг тарихи, жўғрофияси, иқтисоди, халқларнинг расм-русумлари тўғрисида бир умр хотирангиздан ўчмайдиган тасаввурлар беради.

Иккинчидан, “Инсон” деган ғоятда мураккаб, ғоятда зиддиятли, ғоятда тилсимли бир мавжудотнинг психологияси, ички дардлари, оламни идрок этиш, яшаш учун кураши, улуғлиги ва забунлиги, зўрлиги ва ожизлиги ҳақида тасаввур беради. Буларнинг бари сизни теран фикрлашга ўргатади.

Учинчидан, китоб сизнинг туйғуларингизни тарбиялайди, эстетик дидингизни шакллантиради, табиатингизда дағаллик, шафқатсизлик бўлса, уларни юмшатади, қалбингизда эзгулик, олижаноблик япроқларининг ёзилишига йўл очади. Кўп китоб ўқиган одам китоб ўқимаганга қараганда дунёни бутунлай бошқача қимматда ва бошқача рангларда, бошқача нисбатларда қабул қилади.

 Ҳофиза Каримова тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.