Қисаси ар-Рабғузий: Идрис алайҳиссалом қиссаси

0
2249
марта кўрилган.

Милодий 1309–1310 йилларда ёзилган “Қисаси Рабғузий” асарини китобат оламининг гўзал, бетакрор бир обидасига қиёс этгулик! Ёзма ёдгорликда Одам Ато ва Момо Ҳаводан тортиб, Муҳаммад Мустафогача яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаёти, эзгу ўй, эзгу амаллари ҳикматлар, ривоятлар орқали моҳирона акс эттирилган. Унда Шарқ фалсафаси билан қадимий миллий қадриятларимиз уйғунлашиб кетган.

Қадимий туркий тилни ўзида ифода этган икки жилддан иборат бўлган ушбу бебаҳо дурдона асарнинг замонавий ўзбек тилидаги талқинини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева амалга оширган.

Дурдона асарнинг навбатдаги қисмида Идрис алайҳиссаломнинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирилади.

Идрис алайҳиссалом қиссаси. Жуда кўп ўқиб излангани учун Идрис алайҳиссаломни Аҳнуҳ деб атардилар. Ҳаётлигида яратган эгамга энг кўп такбиру тасбеҳ айтган у эди. У тикиш ва бичиш билан шуғулланар, ҳар бир игна сочганда бир тасбиҳ айтарди. Барча фаришталар унинг тоат ибодатини тинглашни хуш кўрар эдилар. У тириклигидаёқ фаришталар ёрдамида дўзаху жаннатни айланади.

Айтайин Идрис яловоч сўзларин,

Оқил эран ақлу хуш бирла аниким тинглаюр.

Илм ортиқ олим эрди ибодатда соний,

Фазли бирла улув олим илмни кез англаюр,

Илму фазлу зуҳду жудию дарсу амал,

Тоатинға барса олам бил муни-ю кез тонглаюр.

Ўзи билган илмини ҳеч ким эрса билмади.

 Кўп ибодат қилғанин теб халойиқ тинглаюр.

Ўлди тирилди, тамуғға кирди, чиқди ул яна,

Уштумоққа кирди, қолди бир кун анда, монглаюр.

Ривоятларга қараганда тўрт пайғамбар тирикдир. Исо билан Идрис иккаласи кўкда, Хизр ва Илёс алайҳиссалом эса ерда.

 Фаришталар Одам Ато болаларини қон тўкишда, жоҳилликда айблар эдилар Яратган Тангрим фаришталардан зоҳидроқ бўлган- Уззо, Узоё, Азосил номли уч фариштани ерга юборди. Ва зўравонлик, зино қилмасликни, қон тўкмасликни, харом ичкиликлар ичмасликни, пора олмасликни таъкидлайди. Кундуз бу ишлардан сақланинг, кечаси Кўкка ошинг, тонггача менга ибодат қилинг дея, қайта кўкка ошиш учун фаришталарга узук беради.

 Бир эр-хотин жанжаллашиб, Уззо ҳузурига келишади. Уззо у аёлни кўриб кўнгли суст кетади. “Эй, хотин сен иложсизсан., мен билан бирга бўлсанг, кўнглингдагидек ҳал қилиб бераман”дейди. Хотин рози бўлади. Эри бундан хабар топгач, Узоёга боришади. Узоё ҳам худди шундай йўл тутади. Хотин унга ҳам рози бўлди. Ваъдалашган ерга келишганида, ҳар икки фариштага хотин шарт қўйди. Уч ишдан бирини қилмаганингизча, сизга бўйсунмагайман. Ё хасмимни ўлдирасиз, ё хамр(ароқ) ичасиз, ё бутга сажда қилиб, узукни берасиз. Улар кенгашдилар узукни берсак, Кўкка учолмасмиз, киши ўлдирмоқ ҳам катта гуноҳ, хамр ичмоқ бироз енгилроқ деб ароқ ичдилар Кайф бўлиб, эрини ўлдирдилар, зино қилдилар. Хотин уларнинг қўлидан узукни олиб кўкка учди. Фаришталарга Фармон бўлди. Маккор хотинни урдилар. У бадбашара нусхага айланди. Арабчада у аёлнинг оти Зуҳра эди. Форсийда Ноҳид, ибрийча Бидухт, туркча Сақт эди. Фаришталарга фармон бўлди. Кўк пардасин очдилар Яратган эгам уларнинг аҳволларини фаришталарга намоён этди ва дедилар: “Олим ва зоҳидроқларингизга боқинг”. Фаришталар айтдилар: ”Илоҳим, сен ҳамма нарсани билгувчисан”.

Шу — шу аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар парвардигоримизнинг ҳамди билан тасбиҳ айтиб турадилар ва Оллоҳга имон келтирадилар. Ҳамда мўминларнинг гуноҳларини кечиришни сўраб илтижо қиладилар. Аввал истиғфор қилмас эдилар.

Уззо ва Узоё кайфи тарқагач, қўлида қон кўришди. Ароқ ичиб зино қилганини, натижада узукдан ҳам ажраганини англашди. Ўкиниб йиғладилар. Мавло Азза ва Жалла бизни беш нарсадан тийилишимизни буюрганди. Бешаласидан ҳам тийила олмадик, дея афсусландилар. Улар Одам Ато авлодларига истиғфор айта бошладилар.

 Идрис пайғамбар барча Ер халқининг гуноҳларини кечиришни сўраб, тонггача истиғфор айтарди. Унга бориб сўрадилар: “Бизни шафоат қилғил, Бизни Изи Азза ва Жалла ёрлиқолсин”. Идрис пайғамбар дуо қилди. Фармон келди: “ Эй, Идрис, уларга айтгил дунёнинг азобини ихтиёр этармулар ёки уқбони? (охиратними)” Идрис сўради. ”Улар барча азобни қабул қилгаймиз” дедилар. “Охират керак, дунё азобини қабул қилинг”, деди Идрис пайғамбар. Жаброил уларни Бобил этакларига элтди. Қил бирла иккаласини оёғидан осдилар. Ер юзидаги барча бадбўй ҳидлар, тутун бўлиб, бурунларига кирарди. Шундан кейин Мавло Азза ва Жалла уларнинг фаришталик Уззо ва Узоё отини олиб, уларга Хорут ва Морут дея исм қўйдилар.

 Қиссадан ҳисса шуки, Пайғамбарларимиз, Авлиё-ю  амбиёларимизнинг қўли меҳнатда-ю дили эзгуликда бўлган. Демак одамларга эзгулик улашиб яшаган, ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечирган, таъмагирликдан, разолатдан ўзини тийган кишини Аллоҳ ёрлиқолади, жамият ҳам қадрлайди (З.Р; С.Н).

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.