“Қисаси Рабғузий” асари ҳикматларидан

0
208
марта кўрилган.

“Қисаси Рабғузий” асари ҳикоят-у ҳикматларга бой. Ҳар бир қисса гўзал мантиқ-у хулосаларни ифодалайди. Инсонни эзгуликка, сабру жамилга чорлайди…

Агар ўзингизни ёлғиз қолгандек ҳис қилаётган бўлсангиз, ҳасад балолари ёғилса, Жаннатдан ҳайдалиб, ер юзида ёлғизланиб зир югириб 200 йил Момо Ҳавони излаган

ОДАМ алайҳиссаломни эсланг!

Агар сизга қийин кўринган иш устида иккиланаётган бўлсангиз, танбеҳу озорларга чидаган ва ҳеч иккиланмасдан кема ясаб йўлга чиққан

НУҲ алайҳиссаломни эсланг!

Агар ота-онангиз сизга қарши чиқиб, азият берса, бир-бирига қайишган ота- болани ёрлиқолган Аллоҳга ҳамду санолар айтиб

ИБРОҲИМ ва ИСМОИЛ алайҳиссаломни эсланг!

Агар туғишганларингиздан озор чексангиз, ўз ака-укалари томонидан озорланган ва хиёнатга учраган

ЮСУФ алайҳиссаломни эсланг!

Муаммолардан чиқиш йўлини топа олмаётган бўлсангиз, балиқ қорнида зулматда қолиб кетган ва хаста ҳолда қуруқликка отилган, қаноти юлинган қушдек заиф

ЮНУС алайҳиссаломни эсланг!

Агар сизга туҳмат қилишса, камситиб лақаблар қўйишса, иғволар қуюнида қолганда

Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламни эсланг!

Р. ЗАРИПОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.