“Қисаси Рабғузий” асари: Мусо алайҳиссалом(давоми)

0
361
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асарнинг  навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз

Мусо алайҳиссаломнинг Шомга боргани қиссаси

Бани Исроилнинг умиди Мисрга кириш, қолган кибтийларни қул қилиш ва уларни қилмишини уларнинг ўзига қайтариш эди. Мавло таоло уларнинг интилишини қўллаб-қувватламади. Фармон бўлди: оталарингизнинг ери Шом вилояти бўлади, у ерга боринг.  Ҳаммаси йўлга тушдилар. Мисрда у пайтда Ҳомон ҳукмрон бўлиб,  фиръавн уруғи йўқ эди.  Фиръавнлардан кейин Ҳамон етти йил яшади. Ундан сўнг  Ҳамон ўғиллари Мисрда қирқ йил подшолик қилдилар. Қирқ йилдан сўнг чўлу-даштдан келганлар яна Мисрни олдилар. Оллоҳдан ваҳий келди: Шомга кирганда  сажда қилинг, узр сўранг, тавба қилинг, “хитта” дег. Хитта бутга, соғин сиғирга сиғинган кунларимиз учун товба қиламиз дегин маънони англатади. Барчаси сажда қилгани келдилар: Эй, Худо санамлар ихтиёри билан қилган гуноҳларимизни кечир. Уларнинг золимлари хитта сўзини хинтата сўзига ўзгартириб юбордилар.

Шуай вафотидан кейин Мусога Тур тоғига чиқишга ваҳий бўлди. Тур тоғига чиқди. Оллоҳ Мусо билан гаплашди. Мусога шариат йўли берилди. Таврот отли китоб ваъда қилинди. Ўттиз минг ялавоч Тавротнинг шариатида эдилар. Бани Исроилга иззат ва ваҳий келди: Эй, Мусо, сизларни ялавоч уруғидан қилдим, сизнинг авлодингизнинг бир қанчаси пайғамбар, бир қанчаси подшоҳ бўлгайлар. Бир қанчаси илмли, зоҳир бўладилар. Сизга эзгулик қилдим. Бизни яратган ёрлиқолсин десангиз Яман вилоятига отланинг. Оталарингизни Амолиқа отли душманлари бор. Улар билан жанг қилинг. Сизларга куч-қувват бахшида этайин».

Мусо севиниб Тур тоғидан тушиб келди. Бани Исроилга хушхабарни етказди, севиндилар, яроғланиб йўлга отландилар. Амолиқа подшо у хабарни эшитиб, жуда қўрқди. Фиръавн ҳалок бўлганини эшитганди. Улар жуда савлатли узун бўйли, келишган кишилар эдилар. Уларни одийлар дейишарди. Улар азоб — уқубат билан қўрқитишарди. Мусо айтди: мен сизлардан қўрқмасман. Ўз кўнглимча келаётганим йўқ. Мен тангри ялавочиман. Мени Оллоҳимни ўзи асрайди. Имон келтиринг, бўлмаса жанг қиламиз, — деди Мусо.

Одийлар сифати

 Айтишларича, одийлар жуда савлатли қавм бўлиб, уларнинг бўйлари уч юз аршин (бир аршин-65.2 см дан 112 см гача ), елкалари кўкракларининг эни 17 аршин эди. Мусо уларга 12 кишини жосусликка юборди. Рубил уруғидан Шомил, Ибн Заказ, Шамъун уруғидан Собит ибн Жазъин, Яхудо уруғидан Жадди ибн Сури, Ашитар Қафо уруғидан Салул ибн Малик, Бахсо уруғидан Жай ибн Қўқиш, … уруғидан Хаорлабил ибн Ҳамал, Ловий уруғидан Жулойин ибн Маликиё, Юсуф уруғидан Юшаъ ибн Нун яна Хуррий ибн Ошуш, ибн Ямин уруғидан Фалтама ибн Дафрин. Улар кундузи бекиниб, кечаси йўл юриб манзилга келдилар. Манзилга етганда бир узумзорга кирдилар.  Узумзор эгаси ҳосил олгани келса, уларни кўрди.

— Қайдан келдингиз,— деб сўради.

Улар қўрққанидан ростини айтдилар. Узумзор эгаси олти нафарини бир енгига, яна олти нафарини  иккинчи енгига киритди. Ундан кейин ҳосилни йиғиб, подшоҳ саройига олиб борди. Ҳосил билан бирга у одамларни малик олдига қўйди. Бундоқ кишилар бизга ёвлашмоқ ниятида келишибди, дея изох берди у. Подшоҳ ажабланиб деди: «Бундай ушоқ, майда кишилар қандай қилиб элни бошқарадилар?»

 Айтдилар: «Улар фикрлаб эл бошқарадилар? Ишонмасангиз уларнинг бирига айтинг, отимга ем берсин». Малик шундай қилди. Уларнинг отлари ҳам ҳайбатли эди. Отларининг охурлари янада улкан эди. Унга оша билмадилар. Қозиқларни охур томонга қоқдилар. Одийлар яшириниб, томоша қилар эдилар. Қоқилган қозиққа ошиб, яна қозиқ қоқар эдилар. Ана шундай қилиб, отга ем бердилар. Улар қозиқдан қозиққа ошиб ем бергунча от емишини тугатарди. Отга ем бериш вақтида емга ёзилди. Сийдик ҳидидан от ем емас бўлди. Уни кўриб турган одийлар маликка етказдилар. Подшо уларни ўлдирадиган бўлди. Хотини маслаҳат берди: «Буларнинг қўлидан нима келарди, қўйгил, йўлига кетсинлар, сизни кучингизни ўз юртига бориб, айтсинлар. Улар қўрқиб келмагайлар».

Айтмишлар, уларнинг бири олти нафарини бир кафтига, яна олти нафарини иккинчи кафтига қўйиб бозорни кездирди. Шундай майда кишилар душманлашгани келадими деб барча халойиқ кулди. Озиқ-овқат учун малик уларга бир бош узум берди. Кўтара олмадилар. Узун ёғочни узумга суқдилар. Ва  ип билан боғладилар ва олти нафари бир томонидан ва яна олти нафари иккинчи томонидан елкаларига олдилар. Уйларига келгунича у емиш бўлди. Улар йўлда маслаҳатлашдилар. «Одийларни тўғри тасвирласак, қўрқадилар, жангга бормайдилар, — деди  Юшаъ ибн Нун. Хотинлар ушбу сўзларни эшитдилар. Хотинлар бу воқеани эрларига айтдилар. Барча эркаклар юрагини олдирдилар. Мусога айтдилар. Биз у элга бормаймиз, улар жуда кучли эканлар. Бани Исроил деди: «Эй, Мусо мадомики, у золимлар ўша шаҳарда эканлар, биз унга асло кирмасмиз, агар улар ўша шаҳардан чиқсалар унда биз киражакмиз. Бор  сен ва парвардигоринг улар билан жанг қилинглар, биз эса бу ерда ўтирамиз». Мусо Мавло таолога ёлворди: «Мени буларга гапим ўтмайди, сўзим ўтадиган биргина акам бор. У билан бирга бориб жанг қиларман. У золимлардан бизни қутқаргил».  Оллоҳ томонидан фармон бўлдики, бу шаҳар уларга қирқ йилгача ҳаром қилинди. Унгача улар ер юзида саргардон бўлиб юрарлар.

Давоми бор.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.