“Қисаси Рабғузий” асари: Мусо алайҳиссалом(давоми)

0
2264
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асарнинг  навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Чигиртка қиссаси

 Анас ибн Молик розияаллаҳу анҳу айтди: Яаловочимиз Муҳаммад мустафо чигиртка келишида бир дуони ўқир эдилар: Эй Оллоҳ чириткани ҳалок қил. Эй Оллоҳ унинг йўлини тўс. Ё Оллоҳ унинг катталарини ўлдир ва кичикларини ҳалок қил, тухумларини қурит палағда қил. Ва бизнинг ҳаётимиз мамотимиз бўлиб турган ризқимизни еб қўяётган оғзидан тут.

 Яна Жобин ибн Абдуллоҳ ривоят қилади. Умар розияаллаҳу анҳу халифа бўлганида чигирткалар қуриди. Ҳеч ким хабарни айтмади. Умар саҳоба қайғуга чўмди. Яминга киши юборди. Яминдан бир ҳовуч чигиртка келтирдилар. Умар уни кўриб уч марта Аллоҳу акбар деди. Яна айтди: Расул алайҳиссаломдан эшитдим. Оллоҳ минг турли мавжудод яратган  Улардан олти юз тури сувда тўрт юз тури қуруқликда яшайди. Ҳамма мавжудодларнинг аввали чугуртка бўлиб, қиёмат яқинлашганда у энг аввало йўқ бўлгай. Ундан кейин бошқалари йўқола бошлайди. Тизилган мўнчоқ узилган каби ҳаммаси бир-бир тўкилади.

Мақсадга келсак, мамлакатда чигиртка қолмади, озиқ- овқат ҳам тугади. Мусулмонликни қандай қабул қилайлик дейишди халойиқ. Мусо яна дуо қилди. ижобат бўлди. Мавло таоло ёрлиғи билан барча сувларда нима бўлса чиқдилар. Айтмишлар Мусога ёрлиқ бўлди. Нил дарёси қирғоғига келди. Таёқ бирла ишорат қилди. Остин устин бақалар бир бирига ишорат қилдилар. Бақалар тун қоронғусидек денгиздан чиқдилар У кишининг эгнига тегдилар ва тонг билан яна жойига қайтдилар Барча ариқларда сув қон каби оқди. Бани Исроилнинг ариғидан ана шундай сув оқди. Қайсики, кибтий сув ичса у ҳалок бўлди. Етти кун ариқдан қон оқди. Фиръавн отланиб сув бошига борди. Барча ариқларда қон кўрди, фақат бани Исроил ариғида сув оқарди. Бири айтди мен жуда чанқадим. Оёғини сувга тиқди. Илки теккан ер қон бўлди. Бани Исроил олган сув тоза бўларди, кибтий олган сув қон бўларди. Улар яратганнинг олдида ожиз бўлдилар.

Фиръавн ёғоч сувини сўра бошлади. Аммо Аллоҳ амри билан унга қонмади. Янада чанқоғи ортди. Мусога мен борайин. Олдингилар ваъда бердилар сўзида турмадилар, энди мен сўзимда турай деди. “Сен дуо қил бу бало дап бўлсин сенга бани исроил халқини берай ва яна мусурмон бўлай”,- деди. Мусо қабул қилди. Дуо қилди. Бало чекинди. Сувлар оқа бошлади. Мусо фиръавинга келди. Ваъдага вафо сўради. Фиръавин айтди: Бани Исроилни берайин. Бу ерда турмагил. Оталаринг вилоятига боргин деди. Бани Исроилни Мусога топширди. Молларини бермасман деди.

Мусо Бани Исроил улуғларини йиғди дуо қилди. Ижобат бўлди: Бани Исроилнинг эркаклари аёллари кибтийлар уйига кирсинлар. Бизнинг ҳайитимиз бор. Молимиздан олсинлар Кийим- кечак, қўлидаги, қулоғидаги нарсаларни омонатга олинг. Байрамдан кейин яна келтириб берайлик деди. Оллоҳ кибтий аёлларининг кўнглига меҳр жойлади. Барчаси зебу зийнатларини Бани Исроил аёлларига бердилар. Яна ёрлиқ бўлди. Эшикларига қон суркадилар. Тунда чиққанда бир-бирини таниш учун. Мавло таоло қибтийларга уйқу берди. Бирортаси уйғонмади.

Мусо яловочнинг кўнглига тушди: Юсуф яловоч Мусо менинг суягимни Каънонга элтгай, деган. У Юсуф яловочнинг суягини, қабрини билган борми деб сўради. Бир кампир билишлигини айтди. У Мусога деди: Бир ҳожатим бор. Уни бажармагунингча айтмасман деди. Мусо айтди: Ҳожатинг не экан.?

—Жаннатда сен билан бирга бўлсам.

Мусо қабул қилди. Юсуфнинг гўрини кавлаб, суягини олиб чиқди. Улар ўн икки буғим- ўн икки оға ини эдилар. Ҳар бир авлод, буғун йилгирма минг эди. Мусо дуо қилди. Қибтийларнинг ҳамма мол- мулки  тош бўлди. Мусо икки юз қирқ минг соқчи эркаклар билан йўлга тушди. Хорун қўшинлар билан охирида юрди. Тонг ортди. Қибтийлар уйғондилар. Фиръавнга хабар етди. У барча қўшинларни йиғинг деб жар солдирди.

Бани Исроилнинг юклари оғир эди. Хотин-халаж, ёш болалар кўплиги учун улар аста юрардилар. Айтишларича, 300 минг эркак билан уч кун юрдилар Фиръавн етмиш минг аскари билан Мусони қувди. Кун чиқар пайтда Мусога етиб бордилар. Мусо қавми қўрқдилар. Айтмишлар: Эй Мусо, олдимизда денгиз тўлқинланиб турибди, қочгани йўл йўқ. Фармони олий бўлди. Эй Мусо, таёқингни сувга ур. Мусо таёқини сувга урди ва қавмига киринг деди. Мусонинг ҳамроҳлари бизлар тутилдик дедилар. Мусо айтди: «Менинг ёнимда  парвардигорим бор. У албатта мени нажот йўлига бошлар. Асоинг билан денгизни ургил деб ваҳий юборди».  Шу пайт денгиз бўлиниб ҳар бир бўлак сув баланд тоғ каби бўлди.  «Денгиз суви балчиқ қандай кирамиз. Оллоҳ ўн икки йўл яратди. Эй,Мусо ўн икки авлод ҳар бири алоҳида йўлдан юрса бир — бирини кўрмагай ҳалок бўлсачи?» «Оллоҳ меҳрибон»- деди Мусо.

Оллоҳ баланд тоғдек сувларни тиниқлаштирди. Одамлар бир- бирини кўрадиган бўлди. Кўнгиллари тинчиб сувга кирдилар ва ундан  омон -эсон кечдилар. У пайтда фиръавн қўшинлари етиб екелди. Фиръавн айғир отда эди. Денгизни ва ундаги  ўн икки йўлни кўрдилар. Мусонинг мўъжизаси эканлигини билди. Аммо, қўшинга билдирмади. Мани тангрилигимни билдингизми сув менга йўл берди деб ёлғондан ялтоқланди. У  пайтда Оллоҳ  Жаброилни одамий сувратида юборди. У ёш байтал от миниб қўшин олдида сувга тушди. Уни кўриб фиравин минган айғир от сувга йўлланди. Айтмишлар, Мавло таоло 4000 фариштани юборди. Фиръавин қўшинларининг орасида юрди.

— Сизлардан бирор одам жаннат қирғоғига келтирилмас. Худодан қўрққанларнигина  қутқарамиз ва золимларни тиз чўккан ҳолда у ерда қолдирамиз.

Денгизга қибтийларнинг бари кирдилар.

Савол: Қибтийлар, авлиё, мўмин, кофир бари жаҳаннамга кирмасдан қолмас. Унда мўминларнинг кофирлардан фарқи нимада.

Жавоб: Нил денгизига бани Исроил халқи кирди фиравн қўшинларини бошлаб кирди. Ўзи саломат чиқди. Мумин кофирларни  бошлаб дўзахга кирар, ўзи чиқар. Кофирлар унда қоладилар.

Қиссада келишича,  Мусо қўшинлари аҳли кавми билан сувдан чиқдилар. Улар бир адрда йиғилиб Мавло таолага шукур қилиб, ҳамду сано айтдилар. Қибтийларнинг бари дарёга киргач, Мавлодан ваҳий бўлди. Сув оқа бошлади. Фиръавн дарёда ғарқ бўлаётиб имон келтирди. «Бани Исроил имон келтирган зотдан бошқа бирорта маъбуд йўқлигига ишондим» деди. У ҳолда Жаброил бир ҳовуч балчиқни олиб унинг оғзига солди. «Энди имон кетирасанми? Аввал осий эдинг. Фисқу фасод билан шуғулланувчилардан эдинг,  бани Исроилнинг ўғил болаларини ўлдирдинг».

Айтмишлар фиравн бир куни Нил дарёси қирғоғида ов овлаб юрарди. Жаброил одам сувратида келиб фиръавнга айтди. Мени қулим бор. Гапга кирмас, буюрган ишни қилмас. Унга қандай ҳукм лозим. Фиръавн жавоб берди: Ундай қулни сувда чўктирмоқ керак. Жаброил айтди. Бу ҳукмга сендан хат керак. Фиръавн хат берди. У хат Жаброилда эди. Дарё тубида ғарқ бўлаётганда Жаброил у хатни кўрсатди.

— Бу сени хатингми?

— Ҳа.

— Мавло сўзини эшитмаган, Мавлонинг гапини икки қилган қул сенсан, —  деди Жаброил.

Айтмишлар, фиръавн ҳалок бўлганидан кейин Жаброилга хитоб келди.: Эй Жаброил, у имон келтирди. Оллоҳ ҳаққи иззати унинг илтижосини қабул қилсанг жоиз бўларди.

 Мусо халқига фиравн барча қўшини билан бирга чигирткадек ҳалок бўлганлигини айтди. Бани Исроил айтдилар: Бир ун эшитдик. Аммо фиръавн ҳалок бўлганини билмасмиз.

Фиръавн 400 йил тангрилик даъво қилди.  Бани Исроилни қулдек эзди. Улар юрак олдирмиш эдилар. Унинг ҳалок бўлганини ўз кўзи билан кўрмак учун денгиз қирғоғига келдилар. Айтмишлар, Одам Ато давридан фиръавн давригача сувга ғарқ бўлган одамнинг ўлиги денгиз қирғоғига чиқариб ташланмасди. Мусонинг кўнгли тинчисин деб фиръавн денгиз қирғоғига катта ҳўкиздек отиб ташланган эди. “Сендан кейингиларга ибрат бўлсин деб бугун жисмингга нажот берамиз” дейилади Қуръони каримда.

Айтмишлар, Мусонинг Сомирий деган холасининг  ўғли бор эди. Жаброил денгиздан чиқаётганда уни ҳеч ким танимади. Фақат Сомирий таниди. Таниганига сабаб шу эди: Сомирийнинг кўзи Жаброилнинг оти туёғига тушди. Байтал туёғини қайга қўйса, у ер яшнарди. Сомирий отдан тушди. Жаброил отининг туёғи ўрнидан бир ҳовуч тупроқ олди ва уни асради.

Бани Исроилга ёндош ерда  амолиқ уруғи яшарди, улар фиръавн қавмидан эди. Денгиз қирғоғига бут ўрнатиб, сиғинар эдилар. Бани Исроил уни кўриб, Мусога айтди: “Эй Мусо, уларни бутлари бўлганидек бизларга ҳам бут ясаб бер”. Мусо жавоб қилди: Улар албатта ҳалок бўлғувчилардир. Ботилдирлар, сизларга Мавло таолодан азиз тангри йўқ. Улар бизни ўз фазли билан ғолиб қилди. Душманлар ҳалок бўлди.

Давоми бор.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.