“Қисаси Рабғузий” асари: Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом (давоми)

0
270
марта кўрилган.

Мумтоз адабиётнинг беқиёс намунаси  “Қисаси Рабғузий” асарини қадимий туркий тилдан замонавий ўзбек тилига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева ўгирган.

 Асардаги Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом қиссасининг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Хорун халққа озодлик битикларини бердирди, мол- мулк улашди. У вақтда бир жория мол-мулкка қарамади. Хоруннинг этагини тутди. Халқ уни кўриб ҳайратланди, сўради: Эй, заифа барча озодлик битигини қўлга киритди, мол-мулк олди. Сен қайрилиб қарамассан. Айтди: Барча молк-мулк озодликни ундан олди, мен уни этагини тутдим. Барча муродим ундан ҳосил бўлади. Худди шунингдек, Зулайхо айтди: Эй, Юсуф мен сени севдим. Кўнгил бердим, ялбордим менга боқмадинг. Арзимни эшитмадинг. Оллоҳга кўнгил қўйдим. Унга мурожаат қилдим. Муродим ҳосил бўлди. Ва мавқеимни аввалгидан зиёда қилди. Охири сендек суюклигимга эриштирди. Унинг ижозатига, унинг марҳаматига саждадаман.

Миср халқи  Зулайҳога ҳадялар келтирдилар. Зулайҳо уларни Юсуфнинг қариндошларига берди. Юсуф  билан Зулайҳо ўн саккиз  йил умргузаронлик қилишди. Етти фарзандли – беш ўғил, икки қизли бўлишди.

Айтмишлар, Юсуф билан Зулайҳони никоҳлагач, улар ёлғиз қолдилар. Зулайҳо айтди: Эй, Юсуф, мен сени қаттиқ севганимга сабаб кўркинг, жамолинг бор эди. Гўзалликни севмоқ айб эмас. Иккинчидан эрим менга яқинлашмас эди. Ўн саккиз ёшда уйига келдим. Бироқ, эр билан қовушмоқ лаззатини билмадим.  Қачон  эрим менга яқинлашса, қаттиқ бақириб қочар эди. Сўрасам айтар эди: Қачон сенга яқинлашсам, орқангда икки арслон менга ҳамла қилади. Улардан қочаман.

Юсуф айтди: “Эй Зулайҳо у икки арслон эмас, фаришталар эди. Мавло таоло буйруғи билан сени кофирдан мен учун асраган”. Қачон Юсуф Зулайҳога қўшилди эса, Зулайҳо онадан туғмишдек бокира эди.

Шеър

Ики нангдин сени сувдим, эй, кўнгиллар зийнати,

Эрмади ўйнашлиқдин ушбу нафсим рағбати.

Санда кўрк эрди малоҳат манма ёш ўғлон кичик,

Кўрса кўрклукларни сувмак анбиёлар сийрати.

Икиланч эрим Азиз ғаннин эрди белгулук,

Тирик эрканча тугалга зоҳир эрди ғуннати.

Ногаҳон эрим Азиз ўғраю келса ул манга,

Қочурурди ани мандин икки арслон ҳайбати.

Ман онадин туғмушимтек ҳам эрурман ушбу кун,

Эмдига тегру танимга тегмади эр лаззати.

Айтайин шукрин изига тоат ичра қатланиб,

Қайда билинур текмаларга ушбу неъмат қиймати.

Кўркда усмат, ишқда вуслат, мулк, нубувват бу қамуғ

Қуллар узра гар телим бор мавломининг миннати.

Айтмишлар, Мавло таоло ялавочларга қайси аёлни тақдир қилса, ул аёлни кофирлардан асраган. Зулайҳони Юсуф учун сақлаган.

Савол: Ялавочимиз Муҳаммад Мустафо Хадичани юзи очиқ олмадими?

Жавоб: Мавло таоло ялавочларга тишиларнинг бурунги эрларини бирор хил иллатга мубтало қилади, Азизи Миср каби хотинларига қовуша олмайдилар.

Йигирма йилдан сўнг Яъқуб ялавоч вафот этди. Райён малик ҳам оламдан ўтиб, ўғли отаси ўрнига ўтирди. Аммо, барча мулкни Юсуф билар ва бошқарар эди.  Отасидан сўнг 24 йил яшади. Ундан кейин уч ой етти кун оғриди. Умри охирлаганда муножаат этди: Изиё, менга подшоҳлик ато қилдинг, яна туш илмини, яна шариат илмини ўргатдинг.

Савол: Юсуф айтган мулк қайда эди? Бунга етти хил жавоб бор: Айтмишлар, аввалги жавоб, Юсуфга ҳасад қилдилар, унга назар нафас берилди. Иккинчи, гўзаллик мулкининг  султони эди. Учинчи жавоб. Кўнгил мулки эди. Кўрганлар Юсуфни севдилар. Кўрмаганлар эшитиб севдилар. Тўртинчи жавоб: жувонмардлик мулкининг соҳиби эди. Айтишларича, очлик йилларида Юсуфдан жувонмардроқ йўқ эди. Бешинчи жавоб: ялавочлик мулки эди. Ўн саккиз ёшида пайғамбарлик ҳосил бўлди.  Олтинчи жавоб: Мавло таоло тақдир этмишига ризо эди. Отасига кони эрди. Еттинчи жавоб: барчасидан очиқроқ Миср мулки эди…

Шу ерда қўлёзмадаги Юсуф ва Зулайхо достони узилиб, кейинги саҳифадан бошқа ривоят бошланади. У ривоятнинг бошланиш қисми ҳам қўлёзмада мавжуд эмас. Кейинги ривоят Мусо пайғамбар ҳақида бўлиб, унинг ҳам таваллудлари акс этмаган.

Давоми бор.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.