“Қисаси Рабғузий” асари: Юсуф Сиддиқ алайҳиссалом (давоми)

0
281
марта кўрилган.

Ямин айтди: Эрклисан, ўзинг биласан. Юсуф уларни уч кун сийлади. Яна ҳар бирига бир тева берди, яна йўлига етарли озиқ-овқат билан сийлади. Ибн Яминга буғдойларни солдирди.

Юсуфнинг сув ичадиган идиши  бор эди. Уни яшириб, Яминнинг юклари орасига беркитди.  У идиш кумушдан бўлиб, Қуръони Каримда сиқоя деб  тилга олинади. Сиқоя-араб тилида сув идиши демакдир. Яна бир ерда савоғ деди. Савоғ арабча соғу бўлади. У соғу тўрт оёқли  бўлиб, ҳар бири  қадимий гавҳарлар билан безанган эди. Ичида ва ташқи томонида уч юз олтмиш меҳроб бўлиб, унинг ҳар бирида соҳиб шариатининг сурати бор эди. Унинг тўрт томонида тўрт қимматбаҳо гавҳар ўрнатилган эди. У жуда қиммат ва гўзал соғу эди. Барчалари Юсуфни дуо қилиб, изига қайтдилар. Йўлда Айнуш-Шамс номли шаҳар бор эди. Унда дам олгани тушдилар. Овқатланиб кетаётганларида Юсуф тўрт минг аскари билан етиб келди. Жарчи хабар етказди: “Бу сизни озиқ-овқат олгани келдинглар десак, ўғри экансиз”.

Нақл: Айтишларича, ўғрилик тўрт хил бўлади: мол ўғрисининг  қўлин кесарлар; сўз ўғрисини ўтга куйдирарлар; намоз ўғрисининг юзини шувут қиларлар; соғу ўғрисини олиб қолурлар. Самимият билан сийларлар. Айтмишлар, ўғри деган номин олишдан оғири йўқ. Унинг жазосидан оғири йўқ. Унинг жазосидан оғир қин ҳам йўқ. Соғ қўлни кесадилар. Зеро қўл билан  таом ейилади, таҳорат қилинади, масх қилинади, соғ қўл эзгуликдир. Шундай азиз қўл ярим чақалик олтин учун кесиларми?

Ёқуб ялавоч ўғиллари бу хабарни эшитиб, кучлари, қувватлари қолмади. Жарчи яна айтди:”Маликнинг соғусини берган кишига бир тева буғдой берилади”.

Савол: Ўзга мол айтмасдан, буғдой тилга олингани сабаби не эди?

Жавоб: Очарчиликда буғдойдан улуғ, қимматбаҳо нарса йўқ. Шунинг учун буғдой дейилади.

Айнуш Шамснинг эркагу аёли томошага чиқишиб, қадаҳни қайтариб беришса яхши эди, бир тева буғдой ҳам олишарди, деб гапирар эдилар. У пайтда Юсуф 4000 ўғлони билан етиб келди. Ўлчов идишни топдиларми, деди Юсуф карвоннинг улуғларига.

Улар дедилар:”Оллоҳга қасамки, бизлар ўғри эмасмиз. Ахир биз бу ерга бузғунчилик учун келмаганимизни биласизлар-ку. Аввалги келганимизда юкларни ичидан чиққан нарсаларни қайтариб олиб келдик. Канъондан чиққан, теваларнинг  оғизларини боғладик, киши мулкида унган ўтларни емасин  деди Ошингни еб яна ўғрилик  қиламизми?”

– Агар ёлғон айтсангизлар ўғрининг жазоси нима бўлур? Сўради жарчилар.

Улар дедилар:

– Кимнинг юки орасидан топилса, ўша жазоланур – қул қилинур. Биз  ўзгаларга ўғрилк қилиб, зулм қилганларни ана шундай жазолаймиз. Улар ахтаришни катта биродарларидан бошладилар ва  Яминнинг юки ичидан топиб олдилар. Миср подшоҳининг динида ўғрилик учун қул қилиб олиб қолиш йўқ эди. Шунинг учун ўзларидан сўратганди.

– Агар Ямин ўғрилик қилган бўлса, илгари биродари ҳам ўғрилик қилган эди, – дедилар. Ямин ўғриламадим, дея зорланди.

Савол: Ибн Ямин соғу ўғирламади.  Юсуфга укасини Оллоҳ таоло ана шундай қилиб яқинлаштириб берди. Бари Оллоҳ таоло измидадир.

Савол: Юсуф ўғрилик қилмаган эди, шунинг учун биродарлари уни ўғрилк қилган эди, дедилар?

Жавоб: Юсуфнинг холаси Ёқуб ялавочнинг никоҳида эди. Шунинг учун Исҳоқ ялавоч  қурини Юсуфга  билдирмайин тўни ичига солиб қўйди. Қур йўқотдик, деб Ёқуб ялавочга келдилар. Излаб Юсуфдан топдилар. Уларнинг шариатича бу менинг ўғлим, дея  Юсуфни қулликдан олиб қолди. Шу сабабдан Юсуфни ўғрилик қилди дерлар.

Биродарлари дедилар: Яминнинг кекса отаси бор. Уни олиб қолсанг қаттиқ куюнар.  Ўрнига биримизни олиб қол. Зотан бизлар сени чиройли  амаллардан қилгувчи зотлардан эканлигингни кўрмоқдамиз.

– Идишимизни юкидан топиб олган кимсадан ўзгани  олиб қолсак,  золимлардан бўлармиз. Оллоҳ сақласин.

Савол: Нега оталарининг ялавочлигини шафе келтирмадилар? Кексалигини гапирдилар?

Чунки, ялавочликни мусулмонлар эъзозлайдилар. Улар Миср аҳлининг динини билишмасди? Кексани ҳурматлаш эса  барча дину  халқда мавжуд.

Давоми бор.

 Раъно Зарипова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

Нодира Саъдуллаева, Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.