Қорақалпоғистон халқ шоири Кенгесбой Каримов: Сен осмон, сен дунё, туркий тилимсан

0
43
марта кўрилган.

Нью-Йоркда сўзингни билмаслар балки,
Лондонда назарга илмаслар балки,
БМТда мажлис қилмаслар балки,
Ўзимнинг жонажон туркий тилимсан.

Қултегин бободан уқдим отингни,
Маҳмуд Қошғарийдан кўрдим хатингни,
“Қутадғу билик”дан ҳоқонотингни
Юксалтирган менинг туркий тилимсан.

Нақадар қадимий буюк шажаранг,
Сербутоқ шохингда қанча мева, ранг,
Юлдузлар каби мўл шеванг, иборанг,
Сен осмон, сен дунё, туркий тилимсан.

Бир ота-онанинг эти-тирноғи,
Ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман турпоғи,
Азар, қўмиқ, чечен, қорақалпоғи
Она деб сўзлаган туркий тилимсан.

Суйиб болам дейсан, меҳрибонимсан,
Менинг томиримсан, менинг жонимсан,
Она сути билан кирган қонимсан,
Онам, она тилим, туркий тилимсан.

Қорақалпоқ тилидан Рустам Мусурмон таржимаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.