Рустам МИРВОҲИД: Навоийхон қизга (Ҳазил)

0
72
марта кўрилган.

Навоий ҳазратларининг асарларини  ўрганишнинг янги  усули экан…  Қисқа сатрларда аллома асарларининг мазмун-моҳияти акс этиб турибди.

“Насойим ул-муҳаббат” келур сочингдан,
“Мажолис ун-нафоис” – ўлтирар жойинг.
“Маҳбуб ул-қулуб”сан, ишонгил, чиндан,
“Хазойин ул-маоний” – буткул чиройинг.

“Назм ул-жавоҳир”дир сўзларинг албат,
“Сабъати абҳур”га йўйдим кўзингни…
Хўп де, бир ҳўплайин васлингдан, фақат
“Мезон ул-авзон”га солма ўзингни!.

2013 йил

©Рустам МИРВОҲИД

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.