Жамиятга тахдид киладиган котил, ўғри — киссавур ва фирибгарларнинг оилавий ҳаёти текширилганда бу салбий хислатлар мехр-муҳаббатсиз ўсган болаларнинг оилада олган тарбияси натижаси эканлиги маълум бўлди.
Ота, бола ва она — бу учлик доимо бир-бирини севиши керак. Севги бўлмаган жойда боланинг соглом ўсиши мумкин эмас. Ота-оналар кўрсатадиган энг чиройли ўрнакларидан бири бир-бирларига бўлган севгиларини болаларига кўрсатишларидир. Асосан оталар бунга жуда эътиборли бўлишлари керак. Бир-бирларини севган ота-оналари ёнида болалар ўзларини жуда бахтли хис киладилар. Намунали ота-она тарбиясини кўрмаган болалар эса вояга етиб, турмуш қурганларида ўзлари ҳам шунга ўхшаш муаммоларни бошларидан ўтказишлари мумкин.
Оилада мехр керагича берилмагани натижасида бола салбий хислатларга одатланиб қолади. Оила муҳитида эътиборсиз колдирилган бола ўзига ишончсиз бўлиб колади, хулки ёмонлашади. Соғлом фарзанд тарбиялашда бўлажак ота-оналар болада ҳар бир ёш даврларида кечадиган руҳий холатлар ҳақида тушунчаларга эга бўлиши керак. Боланинг оламига унинг дунёси билан кириб бориш керак. Бунда бўлажак ота-оналарда фарзанд тарбиясига боглик куйидаги боскичлар хакида тасаввурларни шакллантириш мақсадга мувофикдир.
I босқич. Ёш оилалар билан ишлаш. Бўлажак ота-оналарга фарзанд ва унинг тарбияси хакида педагогик, психологик, маънавий-маданий ва тиббий тушунчаларни бериш ҳамда бу масалаларга тиббиёт ходимларини, обрўли хотин-қизларни, ибратли ота-оналарни жалб килиш ва суҳбатлар ташкил қилиш керак.
II босқич. Фарзанднинг мактабгача бўлган давридаги жисмоний, аклий ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасида уларга расм чизиш, вокеаларни баён килиш, ўзига-ўзи хизмат килиш, кўшик айтиш ва раксга тушиш, мустакил равишда билим олишни, ўргатиш максадида мактабга тайёрлаш гурухлари, ишини ташкил килиш лозимлигини ёш ота-оналарга тушунтириш.
III босқич. Кичик ёшдаги (6-11 ёш) мактаб даврида болаларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий шаклланишини таъминлаш, уларнинг илк иктидори, кизикиши ва аклий имкониятларини аниклаш, ўз хатти-ҳаракатларига жавобгарлик хиссини тарбиялаш, бўш вактини тўгри ташкил килиш, атроф- муҳитга онгли муносабатни, ватанпарварликни шакллантириш учун ота-оналар педагогик ва психологик билимларга эга бўлиши шарт
IV босқич. Жамоатчилик билан ҳамкорликда ўсмирларнинг (11-16 ёш) кизикишини илмга чанкоклик ва акл заковатини ҳисобга олган холда ижтимоий фаолиятга тортиш, жисмоний бақувват бўлишини таъминлаш, турли касбларга йўналтириш, жамоатчилик асосида ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, ўз хатти-ҳаракатлари, конун ва ота-она олдида жавобгарлик туйгусини шакллантириш.
ХУЛОСА. Демак, ота-она бўлиш улуғ бахт экан, унинг масъулиятли вазифасини ҳам билишимиз шарт ва зарурдир. Шундай қилиб, оила жамиятнинг энг кичик ячейкаси бўлсада, жамият аъзоларини маънавий, маърифий, жисмонан соглом ва баркамол шахс бўлиб етишишида катта мактаб ҳисобланади.
Сайёра.МИРЗАЕВА, Чирчиқ давлат педагогика университети, Психология кафедраси доценти