Туркий карвон келмоқда, қаранг

0
576
марта кўрилган.
 
Қўнғироқлар солади жаранг,
Тақдир ипи тортилган таранг.
Бўзлаб сўзлаб, сўзлабу, бўзлаб,
Туркий карвон келмоқда, қаранг.
 
Тўрт ён кетган Ёфас авлоди,
Бир нигоҳ, бир нафас авлоди.
Асло эмас қафас авлоди,
Туркий карвон келмоқда, қаранг.
 
Тарих ошиб, кенгликлар оша,
Энг билмаган энгликлар оша.
Тенгсизлику, тенгликлар оша —
Туркий карвон келмоқда, қаранг.
 
Эркин дашту, қирлашмоқ истаб,
Тўкин дарду, сирлашмоқ истаб.
Бир кун мангу бирлашмоқ истаб —
Туркий карвон келмоқда, қаранг.
 
Қўнғироқлар солмоқда жаранг…
Қўнғироқлар солмоқда жаранг…
Қўнғироқлар солмоқда жаранг…
 
Бобур БОБОМУРОД,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.