ВАТАН БАЙРОҒИНИ ЎПГАН ЙИГИТЛАР

0
483
марта кўрилган.

Ватан ҳимоячилари куни билан барча ватандошларимизни, аввало,  иккинчи жаҳон урушида жангоҳларда қон кечиб жон бериб юртимиз тинчлигини асраган элдошларимизни, афғон жангларида йигитлик бурчини бажарган байналминалчиларимизни муборакбод этамиз.

Айни кунда осмонимиз мусаффолиги, юртимиз осойишталиги учун фидойилик қилаётган ҳарбий йигитларимизни ҳамда камсонли бўлсада Ватан ҳимоячилари сафида хизмат қилаётган хотин-қизларимизни ушбу байрам билан қутлаймиз.

Армиямиз сафига соғлом, дуркун йигитларни тарбиялаб етказиб бераётган оналаримизни ҳам алоҳида табриклаймиз. Ана шу оналар сафида ўзим ҳам борлигимдан хурсандман. Бизнинг  ҳам уч ўғлимимиз  Армия сафида хизмат қилди. Улар билан фахрланаман.

Уч нафар ўғли армия сафида хизмат қилган она Раъно Зарипованинг тилаги: Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч  бўлаверсин!

Энди сизларга азиз юртдошлар, кўкси баланд ҳарбийлар GUJUM.UZ  сайти номидан шоира Зулфия Мўминованинг ватанпарварлик руҳида битилган ВАТАН БАЙРОҒИНИ ЎПГАН ЙИГИТЛАР номли гўзал шеърини йўллаймиз.

Дейдилар: аслига тортади одам,

Осмон орзусида учар бургутлар.

Ахир фарқ қилади, оддий йигитдан

Ватан байроғини ўпган йигитлар.

      Ватан чақирганда асл мардонлар,

     Лаббай –дея, олган сўздан сўраймиз.

     Балони қайтарар балогардонлар

     Ватан нелигини сиздан сўраймиз.

Ватан чақирмайди ҳар кимсани ҳам,

Юрак гулханидан кўздаги ўтлар,

Ахир фарқ қилади, оддий йигитдан

Ватан байроғини ўпган йигитлар.

      Каваклар ичида яшар айрим қуш

      Самони қучмаган бургут бургутми?.

      Савол бор саволлар ичида дилхуш,

      Ватанни севмаган йигит- йигитми?.

Оловлар ичидан ўтган йигитлар,

Тинчликка кўксини тутган йигитлар.

Оналар дуоси асрасин сизни

Ватан байроғини ўпган йигитлар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.