Ватан мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» teleradiokanali» давлат муассасаси сиёсий шарҳловчиси Нормуродова Инобатхон «Соғлом турмуш» медали соҳибаси бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Инобатхон ОАВлари ҳамда ижтимоий тармоқларда ҳам фаол қатнашади. Инобат Ойдин таҳаллуси билан ижод қилади.
GUJUM. uz таҳририяти Инобат Ойдинни давлатимизнинг гўзал эътирофи билан қутлаб, ижодидан намунани эътиборингизга ҳавола этади.
Ёнимдаги бу аёл — дугонам Гавҳаржон!
Гавҳар Ибодуллаевани ҳамма танийди, деб ўйлайман. Чунки унинг Хоразм оҳангларини таратувчи жудаям кўп шеърлари, ғазаллари, қўшиқлари бор. Катта-катта давраларда кўп бора ўқиган, эшитганман. Бештами, адашмасам олтитами шеърий тўпламлари нашр қилинган…
Айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлимининг масъул ходими. У билан Зоминда, Ўриклисойда кўришдик. Хоразмлик ёш истеъдодларни семинарга олиб келган экан. Хабарингиз бор, 5-8 июль кунлари юртимизнинг турли жойларидан келган ёш истеъдодлар ва устозлар Зомин семинарида иштирок этдилар. Учрашув ҳаяжонларини, илҳомларини қайта-қайта ёзаяпмиз. кўнгилларимизда мавж уриб турган асарлар битилаяпди.
Семинарда Гавҳаржон олиб келган хоразмлик тўрт нафар ёшларнинг бадиий асарлари ҳам юқори баҳоланди. Яхши тайёргарлик кўришганакан. Ҳар бирларининг асарларида ёш ижодкорнинг бедор юраги кўриниб турибди. Жуда хурсанд бўлдим. Ҳатто Ҳулкарой Шарипованинг Комил Хоразмий ижоди бўйича ёзган публицистик мақоласи «Ўзбекистон адабиёти ва санъати » газетасида чоп қилинди.
Кечқурун Навойи кон металлургия комбинатининг сиҳатгоҳида дам олувчилар билан чиройли шеърият кечаси ташкил этилди. Унда ҳаммамиз шеърлар ўқидик. Ўзбекистон Халқ шоирлари Энахон Сиддиқова, Маҳмуд Тоҳир, шоиралар Умида Абдуазимова, Гавҳаржон, Мунаввара Усмонова, Зебо Мирзаева, шоирлар Фармон Тошев, Салим Ашур, Шуҳрат Ориф ва бошқалар.
Шуҳрат Дарё айтган жонли ижродаги қўшиқларни ўйлайманки, ҳамма мазза қилиб эшитди. Тоғда кун салқинроқ бўлади,, айниқса, шомдан кейин, сал шабада бўлиб этни жунжуктирар ҳавода ҳам ҳеч ким жойидан қимирламади, кетгиси келмади. Даврада сенатор, комбинат раҳбари Қувондиқ Санақуловнинг иштироки ҳам ўзгача руҳ берди.. Қувондиқ ака илгаридан шеърга, адабиётга, санъаттга ихлоси баланд инсон. 60 мингдан ошиқроқ одам ишлайдиган Навоий кон комбинатида ходимларнинг нафақат жисмонан балки маънан, руҳан чиниқишлари учун ҳамма шароит мужассам. Зомин семинаридан фойдаланиб ўтказилаётган учрашув ҳам ана шундан дарак бўлди.
Гавҳаржон билан учрашувдан сўнг узоқ ўтириб гаплашдик,, танишган йилларимизни эсладик…. Унгаям анча бўпқолди. 1999-2004 йиллар Олий Мажлис депутати эди. Хокимият вакиллик органларидан Олий Мажлис депутатлигига сайланган. Қалами жуда ўткир, сўзлариям шундай. Минбарга чиқиб бемалол фикрини билдира оладиган депутатлардан бирийди. Ўзи хоразмликлар анчагина ўткирроқ эдилар. Адашмасам Шакаржон опа Хўжаниёзова, Азимбой Саъдуллаев, Ибодулла Бойжонов, Хозорасп шакар заводининг директори исмлари ёдимдан кўтарилибди, депутат эдилар. исмларини ҳозир эслолмадим
Уларнинг кўплари ҳаётда йўқ. Оллох раҳмат қилсин, айниқса, Шакаржон опанинг меҳнатлари, Хоразм халқи учун қилган хизматларини, хўп гапириш мумкин.
Гавҳаржон гап орасида янги китобларини нашриётларга топшираётганини айтди. Хурсанд бўлдим.. Кейинги вақтлари саломатлиги,, оиласидаги йўқотишлар билан боғлиқ муаммоларга уралашиб қолган эди. Шеърга, адабиётга суяниб яна ишига қайтгани, саломатлиги изга тушгани мени суюнтирди. Сир эмаски бутун дунё синовли кунларни бошидан кечираётган кунларда бир биримизга далда, қувват бўптурганимиз, бир-биримизни соғинганимиз ва асраб авайлаганимиз ҳаммасиданам муҳимроқдир.
Яна юз йиллар соғлик, саломатликда кўришиб юрайлик, Гавҳаржон!!
Инобатхон Нормуродова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси