Халқ термаси: РАМАЗОН АЙЁМИ КЕЛДИ!

0
335
марта кўрилган.

 Қуёшни ҳам кулдириб,
 Қалбга сурур тўлдириб,
 Дўстларни суюнтириб,
 Рамазон айёми келди!

 Саҳар туринг ёронлар,
 Хатм қилинг Қуръонлар,
 Дод деворсин шайтонлар,
Рамазон айёми келди!

 Ғафлат ойи эмас бу,
 Овқат ойи эмас бу,
 Раҳмат ойи демак бу,
Рамазон айёми келди!

Азиз юртдошлар ҳаммангизни Рамазон айёми билан чин дилдан табриклаймиз!

Покланиш ва янгиланиш ойи юртимизга  тинчлик, файз ва қут-барака, элимиз одамларига соғлиқ,  омад, даромад, хурсандчилик олиб келсин!!!
Ният қилиб тутган рўзаларимиз ижобат бўлсин!

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.