Янги китоб: АБУ АЛИ ИБН СИНО

0
143
марта кўрилган.

“Янги аср авлоди” нашриёти ёзувчи Абдужалол Раҳимнинг “Абу Али ибн Сино” тарихий роман-трилогиясини тўлиқ нашрдан чиқарди.

Романнинг 1-китоби “Бухоро” деб аталади. Бу китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Энг яхши асар» (2018) танлови ғолиби сифатида эътироф этилган бўлиб, унда буюк ватандошимизнинг болалиги, ўсмирлиги, ҳаётининг 1005 йилгача, яъни йигирма беш ёшигача Бухорода кечган даври қаламга олинган.

2-китоб эса “Хоразм” қисми бўлиб, унда улуғ табиб, алломанинг Хоразмга келиши, бу ердаги ҳаёти ва фаолияти (милодий 1005-1011 йиллар) ҳақида ҳикоя қилинади. Бу даврда Ибн Сино табобатда мисли кўрилмаган кашфиётлар қилиб, ютуқларга эришади.

Трилогиянинг 3-китоби – “Хуросон, Ҳамадон” алломанинг 1012 йилда Хоразмдан Журжон томон йўлга чиқиши, зиёрийлар, бувайҳийлар юртидаги хаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

Муаллиф: Абдужалол Раҳим
Нашр учун масъул: Маҳмуд Тоир
Нашриёт — “Янги аср авлоди”

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.