ЯНГИ ЙИЛ: Хоналарда арча ҳиди…

0
207
марта кўрилган.

МУҲИДДИН ОМОН шеърида таъкидланганидек, йўлбарс йилида орзулар раво бўлиб, барчамизга БАХТ КЕЛТИРСИН!

Бироз турсак сабр этиб,
Деразани аста чертиб.
Кириб келар Яп-янги йил,
Хоналарда арча ҳиди.

Безакларнинг ёрқин нури,
Ҳамда совғалар сурури-
Байрамда хуш сафо бўлсин
Орзулар ҳам раво бўлсин.

Эзгу тилак: саломатлик,
Омад сизга қўлдош бўлсин,
Йил бахш этсин фаровонлик,
Яхшиликлар йўлдош бўлсин!
Не бир ният дилда бўлса,
Барчасини нақд келтирсин,
Кириб келган Яп-янги йил,
Барчамизга БАХТ КЕЛТИРСИН!

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.