Янгилик: “Ватан” – баҳор шабадаларига ҳамнафас янги журнал

0
162
марта кўрилган.

“Ватан” номли  ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журналнинг биринчи сони нашрдан чиқди. Унинг муқовасида шундай гўзал сатрлар мавжуд: Йўл бўшат, замона! Йўл бўшат, жаҳон!  – Ўзбек келаётир…

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигидаги «Ватан» журнали саҳифаларида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган улуғвор ва ҳаётбахш янгиланишлар, Ватанимиз тарихи ва бугуни акс этган таҳлилий мақолалар ҳамда юрт зиёлилари, сиёсатшунослари ва ёзувчилари асарлари эълон қилиб борилади.

Биринчи соннинг илк саҳифалари озар шоири Акиф Бағирнинг “Ўзбек келаётир…” номли тантанавор шеъри билан бошланади.

Яна журналда Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоирлари Абдулла Орипов ҳамда Эркин Воҳидов шеърларини, Жадид бобомиз Фитратнинг “Юрт қайғуси” сочмаси, шунингдек, бир қатор зиёли олим ва сиёсатшуносларнинг мақолаларини ўқишингиз мумкин.

Масалан, журналдаги Қозоқбой Йўлдош қаламига мансуб “Бузилмас қўрғон” мақоласида тил, миллат, миллий онг тушунчалари кенг ёритилган.

Шунингдек, журналдан ўрин олган Хайриддин Султон қаламига мансуб “Онамнинг юрти” ҳикояси, Муҳаммад Юсуфнинг самимий сатрлари, Шойим Бўтаев, К.Г.Юнг, Тоғай Мурод асарлари, Олимжон Давлатов таҳлилий мақоласи, Сирожиддин Сайид шеърларида ватанимизнинг фусункор табиати, меҳрибон одамлари, олим-у фузалолари ҳақида сўз боради.

Янги Ўзбекистонга янги овоз ва жўшқин  тўлқин билан кириб келаётган журнал жамоасига, фаолиятига муваффақият тилаймиз. Муштарийларга эса янги журнал муборак бўлсин!

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.