Ёш китобхон” танловини мунтазам ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани

0
820
марта кўрилган.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёш китобхон” танловини доимий ташкил этиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Танловни ташкил этишдан асосий мақсад, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтиришдан иборат.
 
Жорий йилги танловда иштирок этишни хоҳловчи ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ёки маҳаллий Кенгашларига мурожаат қилиб, ўзи ҳақидаги тегишли маълумотларни бериши мумкин. Унда ёшлар ўзлари яшаётган ёки ўқиётган (ишлаётган) муассасаси жойлашган ҳудуддан иштирок этади.
 
Бу йилги танловда китобхонлар учта ёш тоифаси бўйича – 10 ёшдан 14 ёшгача, 15 ёшдан 19 ёшгача, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган алоҳида тартибда беллашади.
 
Ўтган мавсумда 720 мингдан ортиқ ёш ушбу танловда иштирок этиш истагини билдирган. Бу юртимизда китобхонлик маданиятининг юксалиб бораётганининг белгисидир.
 
Бу йил ўтказиладиган танлов давомида алломалар меросини чуқур ўрганиш мақсадида алоҳида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади. Танловни Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Бердақ сингари буюк мутафаккирлар ижоди ва фаолияти, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, шунингдек, «Алпомиш», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» каби халқ достонлари бўйича ўтказиш режалаштирилмоқда.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.