ЗИЁ НУР: ГУРЛАН МАДҲИ

0
230
марта кўрилган.

Хоразмда Гурлан, деган гўша бор,

Қарич ери, одамлари мўътабар.

Мўътабарлик ўз-ўзидан бўлмайди,

Сабабидан қилай жиндек бохабар.

         Бу гўшада турли миллат яшайди,

        Оға-ини, опа-сингил бўлишиб.

       Низо, нифоқ нималигин билишмас,

      Ейишади меҳнат нонин бўлишиб.

           Бу гўшанинг одамлари меҳнаткаш,

           Тўй-ҳашардан қолмас мутлоқ бириси.

           Маҳтумқули, Бердақ, Абай, Пушкинни

          Ўғил-қизи ўз тилида ўқийди.

             Бу гўшанинг одамлари меҳмондўст,

             Қалбларида юксак меҳр олови.   

             Меҳмонига манзур бўлгай ҳамиша,

             Новотли чой, гўштли патир, палови.

                    Бу гўшанинг боғлари кўп, тоғи йўқ,

                   Довруғининг ўзи бир тоғ, доғи йўқ.

                  Бу гўшани беклар эли дейдилар,

                  Беклар марддир, номардликка чоғи йўқ.

Қартайганда шерлар билан олишиб,

Енгилмаган бу гўшанинг чоллари.

Юз ёшида хамир қориб, нон ёпиб,

Кампирлари ҳинд қизидан чиройли.

          Йигитлари Мангуберди издоши,

         Юрт сарҳадин тинчлигини сақлайди.

        Хўшрой, хушрўй, ҳурлиқодир қизлари,

        Ўз ёрига бевафолик қилмайди.

                Шоир Зиё, бек Гурланнинг фарзанди,

               “Эшим Журжон” маҳалласи дилбанди.

                Буткул битса, бу гўшанинг таърифин,

               Етмас қоғоз-қаламининг сиёҳи. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.