Бугун баҳорнинг биринчи куни – ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним таваллуди айёми!

0
53
марта кўрилган.

Ўзбек халқининг ардоқли  шоираси Зулфияхоним таваллудига бағишлаб республиканинг кўплаб мактабларида Зулфияхоним қизларининг мушоиралари ўтказилди.

Жумладан, Гурлан туманининг Гулистон қишлоғидаги 33-сон мактабда Зулфияхонимни хотирасига бағишлаб, 11 синф қизлари иштирокида мушоира бўлиб ўтди. Тадбирда иштирокчи кизлар Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди тўғрисида маьлумотларни қизиқарли тарзда шарҳладилар. Зулфияхоним шеърлари асосида қўшиқлар янгради. Айниқса, шоира шеърлари асосидаги  мушоира қизғин кечди.

 Тадбирда мактаб директори М. Ражабов сўз олиб, Зулфияхоним кизларига келажакдаги ўқишларида янада улуғвор муваффакиятлар  тилади. Тадбирни ташкил қилган синф раҳбари Д. Аманбоевага, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси ёш педагог Ҳилолабонуга катта миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир сўнгида мушоира иштирокчилари қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрликлар билан такдирландилар.

Жумагул Рўзметова, фахрий ўқитувчи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.